Юртда қолган юрак пораси.
Йўқдир балки ўзга чораси,
Россияга кетган дадалар.
Қолай дея доим улгуриб,
Секин юрмас. Юрар югуриб.
Пулни ердан олмас супуриб,
Рассияга кетган дадалар.
Телефонда ёлғондан кулар,
Ёлғиз қолса сочларин юлар.
Урушларсиз фронтда улар
Россияга кетган дадалар.
Гоҳо қаттиқ нонни тишлайди,
Кеча кундуз демай ишлайди.
Совуқ вагонларда қишлайди
Россияга кетган дадалар.
Изғиринни кўзга илишмас,
Хиёнатни истаб қилишмас.
Хотиржамлик рангин билишмас
Россияга кетган дадалар.
Билмас қўйин олалигини,
Кўрмас ипак толалигини.
Боласининг болалигини,
Россияга кетган дадалар.
Аёлига «соғиндим», демас
Фақат тушда пушаймон емас.
Хурсандлиги ҳақиқат эмас
Россияга кетган дадалар.
Меҳр беринг турмасдан койиб,
Ҳаёл билан кетмасин тойиб.
Қолар У ҳам бир куни бойиб,
Россияга кетган дадалар.
Соғинчлари аслида қулоч,
Гоҳида тўқ гоҳо қорни оч.
«Тақдирда...», дер. Ёқ ўзга илож
Россияга кетган дадалар.
Тушда онасини қучади,
Юрагидан тоғлар кўчади.
Ҳар тун тушда уйга учади
Россияга кетган дадалар.
Таъқиб қилар жонини хатар,
«Яхшиман», деб ёзади хабар.
«Кетмайман»- дер келса ҳар сафар
Россияга кетган дадалар.
Ҳаёллари доим сиз-ла банд,
Ўзи қор еб сизга тутар қанд.
Ким онам дер ким эса фарзанд
Россияга кетган дадалар.
Юртни эслаб сомсалар ёпар,
Не қилса ҳам ҳалол ризқ топар.
Суратларни пинҳона ўпар,
Россияга кетган дадалар.
Дуо қилинг соғ бўлсин жони,
Сиз деб кезиб чиқар дунёни.
Лафзи каби ҳалолдир нони,
Россияга кетган дадалар.
Ҳақ қўлласин қийналган пайтлар,
Сиз учун бу ёзилган байтлар.
Иншаоллоҳ саломат қайтар
Россияга кетган дадалар.
Кўринг фарзандингиз бўйини,
Боши бўлинг улар тўйини.
Бўлди,чалманг соғинч куйини
Россияга кетманг дадалар.
Дарахт бўлди ниҳол садалар,
Унутилди қанча ваъдалар.
Интиқ кутар йўл қараб кўзлар
Қайтақолинг энди дадалар.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев