Қуръони карим Аллоҳнинг каломи! Ундаги рационаллик инсонларнинг бугунги кунга қадар эришган нисбий илмларидан устун туради! Бу устунлик хам инсоний ўлчовга кўра эмас, балки мутлақ устунликдир! Айрим даҳрийлар: "Нима учун Қуръонда ернинг айланиши очиқчасига зикр қилинмаган?" дейишади. Бу саволга муҳташам жавобни ушбу беш дақиқалик қайдда кўриш мумкин!
Биз инсон кўзи билан ердан қарасак худди қуёш ер атрофида айланаётгандек куринади. Муҳаммад алайҳис салом ерда яшадилар, агар ўзлари Қуръонни тўқиганларида эди коинот хакида сўз юритар эканлар, албатта инсоний тушунча ила адашган бўлишлари лозим эди...
Энди ердан ташқарига чиқиб коинотдан кузтилса ер айланаётган кўринади. Буни якинларгача астраномлар айтиб келишди ва худди акциомадек таъкидлашди. Лекин галлактикамиздан ҳам чиқилса умуман янги манзара кўзга ташланади!
Агар ерни айланади, дейилса масаланинг бир ёнини айтилган бўлиб, бошқа жиқатлар қолиб кетар, бундай вазиятда Қуръон илмнинг ичида туриб, тажриба асосида гапираётган бўлиб қоларди! Аммо Қуръон ер, қуёш, ой, юлдузлар хакида шундай ифодаларни қўллаганки, бугунги кунда фалакни кузатувчилар бу ифодалар олдида бошларини эгишга мажбур бўлишмокда! Қуръони каримнинг Эгаси коинотдаги ҳолатларни ифодалар экан уларни Ўзи яратганини кескин айтади ва буни ўта юксак савияда сўзлайди. Эшитган киши "наҳотки" дейиши мумкин, аммо бирор калимасини инкор қила олмайди:
"38. Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи Зотнинг тақдир қилганидир.
39. Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз.
40. На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар". Ясин сураси!
Бу уч оятдаги ифодаларга синчковлик билан назар солинг:
1. Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу ерда қуёшни айланади, дейилмаяпти! Балки у бир истикрорда жорий булишини айтилмокда!
2. Ой эса узига бичилган манзиллардан харакатда булиши, гох кичрайиб куриниши, гох тулишиб бориши ифодаланмокда!
3. Қуёш ойга ета олмайди!
4. Кеча кундуздан ута олмайди! Яъни улар кувлашмочок уйнаётгандек тасвирланмокда!
5. Ҳар бири фалакда сузиб юрар! Мана бу ифода акл ва нисбий илмдан тасаввур килиб булмайдиган даражада устундир ва мухташамдир! Улар барчаси сузиб юришиби! СубханАллоҳ!!!
Энди ернинг ҳаракати ҳакидаги ифодага назар солайлик!
25. Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?" Мурсалат сураси!
Бу оятдаги "ўзига тортувчи қилмадикми?" дея таржима килинган матн араб тилида "кифаата" шаклида келган. Бу ўзига тортиш, жамлаш, йиғиш каби маъноларни ифода қилади. Бу биринчи маъно бўлиб, унга кўра ернинг тортиш кучига эга экани очиқ айтилмоқда! Нарсаларнинг вазни ернинг тортиш кучига кўра ўлчанади! Ерда бир кишининг вазни олтмиш кг булса, айнан шу одамнинг вазни ойда ўн кг булади! Яъни бу вазн масаласи ернинг тортиш кучига кўра белгиланади. Демак “кифаата”нинг бу маъноси ҳам ўзига хос Қуръоннинг мўъжтзаларидандир...
Шу билан бирга "кифаатун" калимасининг иккинчи маъноси ҳам бўлиб, бу маънога кўра қушларнинг учишига шу калима ишлатилади. Араблар "кафатат тойр", деганда қушнинг пастлаб ва баландлаб учишини ифодалашади.
Энди азиз дўстим, сиз қайддаги илмий кузатув жараёнини бир кўринг ва ояти каримадаги ифодаларни тадаббур килинг!
ВИДЕО https://m.ok.ru/dk?st.cmd=movieLayer&st.groupId=52114096783531&st.discId=91235027627&st.retLoc=group&st.rtu=%2Fdk%3Fst.cmd%3DaltGroupMovies%26st.groupId%3D52114096783531%26st.page%3D1%26_prevCmd%3DaltGroupMovies%26tkn%3D885&st.discType=GROUP_MOVIE&st.mvId=91235027627&_prevCmd=altGroupMovies&tkn=8495#
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1