Замонавий тиббиёт анча ютуқларга эришган бўлса ҳам баъзи дардларга ҳали шифо йўлларини топа олмади... Баъзи беморлар ҳам замонавий медицина воситасида керакли шифо топа олмагач, шайтон уларни ноумид аҳволга солди... Баъзи беморлар эса, умидларини йўқотмай ноанъанавий йўллар билан дардларига шифо излашни давом этмоқдалар... Қуйидаги мақола ҳам ана шундай усулларнинг бири ҳақидадир...
Саратон касаллигини Қуръон билан даволлаш
Бемор бўлган бандаларига шифо берувчи Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деган Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг" (Оли Имрон сураси, 102 оят).
"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир" (Аҳзоб сурси, 70-71).
"Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас" (Исро сураси, 82-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга икки шифо – Қуръон ва асални лозим тутинглар!” (Байҳақий ва Ҳоким ривояти. Ҳадис лафзи Ҳокимга тегишли ва у: “Бу санад икки шайх шартига кўра саҳиҳ, аммо уни иккиси ҳам ривоят қилмаган”, деган).
Ушбу мудхиш касалликни даво қилиш ҳақида батафсил тўхталишимиздан аввал бир икки нарсаларга ойдинлик киритмоқчи эдим: мен ушбу касалликка чалинганлардан эмасман. Бироқ ҳақиқатни айтишим керакки, мазкур даволлаш услубини тажрибан ўтказган одам Саудия Арабистони қироллигида истиқомат қилиб, 118 та саратон касаллигига чалинганларни даволлаган. Булар ичида қон, кўкрак бачадон, ошқозон ва ўпка саратонлари бор эди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳар бир касаллик ҳолатида тўлиқ шифо ато этди. Мусулмонларга ёрдамим тегсин ниятда ушбу одамдан мазкур касалликлардан даво топиш йўлларини тарқатишимга ижозат сўрайман. Кошки, бу амалим билан Аллоҳ таоло мусулмонларни азобдан халос этиб, уларга буни манфаатли қилса.
Аллоҳ таоло айтади:
"Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас" (Исро сураси, 82-оят).
Уламоларимиз, ушбу ояти кариманинг зимнидан келган «шифо» сўзи ҳам маънавий, ҳам моддий шифони ўзида мужассам қилгандир, дейдилар.
Имом Ибн Можа ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Давонинг яхшиси Қуръондир», деганлар.
Ундан кейин дам солиш ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор. Шунинг учун ҳам муҳаддисларимизнинг барчалари ўз китобларида «тиб ва дам солиш китоби» сарлавҳаси остида ўша ҳадисларни келтирганлар. Чунки бу икки масала бир-бири ила чамбарчас боғлиқдир.
Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз...
Шунинг учун ҳам бу барча касаллик ва азоб-уқубатлар учун умумий шифодир.
Сўнгги вақтларда шифокорлар мудхиш касалликдан шифо тополмай ноумид бўлганларидан сўнг, Қуръони карим билан шифо топиб кетган воқеалар жуда кўпайиб бормоқда. Шифто топиш муддати ҳам икки-уч хафта экани маълум. Шу тарзда, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан 118 марта саратоннинг турли хилидан шифо топилган.
Шифо топиш учун Қуръони каримни тинглаш, Қуръон ўқилган сувни ичиш ва чўмилиш, саратон шиши бор жойни Қуръони карим ўқилган зайтун ёғи билан суртиш керак.
Қуйида ўқилиши керак бўлган оятлар келтирилади:
Фотиҳа сураси,
Бақар сурасининг аввалги беш ояти,
Бақара сурасининг 164, 165-оятлари,
Оятул Курсий ва ундан кейинги икки оят (Бақара сурасидан),
Бақара сурасининг сўнгги оятлари,
Оли Имрон сурасининг аввалги беш ояти,
Оли Имрон сурасининг 18-ояти,
Оли Имрон сурасининг 26 ва 27-оятлари,
Аъроф сурасининг 54, 55, 56-оятлари,
Аъроф сурасининг 117, 118, 119-оятлари,
То Ҳа сурасининг 65, 66, 67, 68 ва 69-оятлари,
Мўминун сурасининг 115,
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15
Ҳа шу оятлар ўқиб дам солинади. Иншоаллоҳ фойдаси тегади.