Агар ҳозирги кунда Қоҳира, Ню-Йорк ёки Лондонда ёши эллик учда бўлган киши тўққиз ёшли қизга уйланса, буни атрофдагилар нотўғри иш деб баҳолашлари аниқ. Чунки уларнинг наздида бу қонунга зиддир.
***
Тарихдачи?
Қиролича Теодора Комнене 1145 йилда туғилган. У 13 ёшга кирганида Қуддус қироли Болдуин III (1130-1162) га турмушга чиққан.
***
Айни пайтда ёши катта эркакнинг ёш қизга уйланиши дунёнинг бошқа қисмларидаги муайян жамиятларда қонунга, урф-одатларга, зид бўлмаслиги мумкин.
Аксинча, юқорида эслатилган уч шаҳар: Қоҳира, Ню-Йорк ёки Лондонда ҳам бундай никоҳ ўтган бир неча асрлар давомида хато саналмаган. Сабаби, бу ўша даврдаги қонунларга зид бўлмаган.
Шунинг учун биз бундай никоҳни “нотўғри” ёки “тўғри”, деб баҳолашдан олдин унинг айнан нима учун нотўғрилигини тушунтириб беришимиз лозим бўлади. Бундай никоҳ қонунга зидмиди?
Инсонлар неча ёшда турмуш қуришади? – Одатда, ўқишни битирганларидан кейин.
Чунки бир вақтнинг ўзида ўқиш ва оилани бирга олиб бориш қийин ишдир. Шунинг учун шаҳарларда қизлар 22 ёки 23 ёшда, яъни университет таълимини тугатганларидан сўнг турмушга чиқади. Аммо аҳолининг кўпчилиги университетга кириб ўқимайдиган қишлоқларда қизлар мактабни битирибоқ, 18 ёки 19 ёшида турмуш қуради.
Нима деб ўйлайсиз? Агар мактаб ва университетлар бўлмаганида қизлар нима қилган бўлар эди?
Аниқки, улар балоғат ёшига етиши билан турмушга чиқиб кетарди.
***
Тарихга қайтамиз…
Марям бинти Имрон алайҳассалом (унга Аллоҳнинг саломи бўлсин) ўғли Исо ибн Марям алайҳиссаломни ўн уч (13) ёшида дунёга келтирган.
***
Ҳозирги кунда, орадан деярли 1500 йил ўтиб Америка Қўшма Штатларидаги баъзи қизлар ҳалигача 13 ёшида турмушга чиқиши мумкин.
Ню-Гемпшир штатида қизларнинг қонуний турмушга чиқиш ёши 13 ёш қилиб белгиланган. Техас штатида қизларнинг қонунга мувофиқ турмушга чиқиш ёши 14 ёш деб кўрсатилган. Миссури ва Миссиссиппи штатларида эса қизлар ота-онасининг рухсати билан 15 ёшда турмушга чиқиши мумкин.
Испанияда 1995 йилгача қизларни 12 ёшдан бошлаб қонунан турмушга бериш мумкин эди. Ҳозир эса бу 13 ёш қилиб ўзгартирилди.
Канадада 100 йил олдин (1890 йилгача) қонунга мувофиқ қизларни 11 ёшдан турмушга бериш мумкин эди.
Шунинг учун тарихда ўтган шахсларга ҳозирги кундаги урф-одатлар
ва қонунлар билан баҳо беришимиз адолатдан эмас!
Ўтмишда инсонлар ўз ҳатти-ҳаракатларида хато қилганми ёки йўқми, бунга баҳо бериш учун айнан улар яшаган жамиятлардаги қонун-қоидалар ва урф-одатларга таянишимиз лозим бўлади.
Айни шу (тўққиз) ёшда қизларни турмушга бериш араблар орасида кенг тарқалган одат эканлигини билиш учун кўплаб далилларни келтиришимиз мумкин.
Масалан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳаётидаги биринчи эркак бўлмаган. Яъни, ҳали Оиша онамиз олти ёшлигидаёқ унга Жубайр ибн Мутъим ибн Адий совчи қўйган эди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг яна бир аёллари – Софийя бинти Ҳуяй ибн Ахтоб. У киши бир яҳудий (Бани Назийр) қабиласи раисининг қизи эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга уйланган вақтларида Софийя онамиз 14 ёшда эди. Ҳолбуки, Росулуллоҳ Софийянинг ҳаётида (Салом ибн Абул-Ҳуқайқ ва Кинона ибн Абул-Ҳуқайқдан кейин) учинчи эркак эди.
Хўш, Софийяга биринчи эри уйланган вақтида у неча ёшда бўлган? Балки тўққиз ёшдир? Ўн ёки ўн бир ёш бўлиши ҳам мумкин.
Демак, яҳудийлар ҳам ўша даврда қизларини эрта турмушга беришган.
Маълумки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳога, у олти ёш бўлганида уйланганлар. Лекин Оиша онамиз тўққиз ёшга етгунига қадар унга қўшилмаганлар.
Хўш, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега 3 йил ўтишини кутганлар? Агар, у кишига ҳозирда туҳмат қилишаётганидек, ёш болаларни жинсий зўрлаган бўлганларида – аслида умуман бундай эмас – нега Оиша онамиз олти ёшликларидаёқ унга қўшилмадилар?
Оиша розияллоҳу анҳо олти ёшлигида никоҳ бўлган экан,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима сабабдан яна 3 йил кутиб турдилар? – Жавоб: бу Оиша онамиз балоғатга етишини кутиш учун эди.
Баъзи одамлар шундай савол беради: “Қиз бола балоғатга етса, турмушга чиқиши мумкин, деб ким айтган?”
Жавоб: бу ҳақда илмий жиҳатдан анча мўътабар деб кўриладиган Британника Энциклопедиясида (Encyclopaedia Britannica) айтилган.
Британника Энциклопедиясининг 15-нашри (2010 йилда чиққан), 26-жилд, 850-саҳифасини очсангиз, “балоғат ёши” ҳақидаги ушбу маълумотни кўрасиз:
“Физиология (инсон тана аъзоларининг вазифалари ҳақидаги фан) маълумотларига кўра, балоғат ёши ҳаёт босқичларидан бири бўлиб, бу босқичда ёш бола етук, насл қолдиришга қодир одамга айланади”.
***
Тарихга назар…
1184 йилда Венгрия қироли Белла III нинг қизи малика Маргарет Мария (1175-1223) Византия императори Исаак II Ангелосга (1156-1204) турмушга чиқди. Ўша вақтда Маргарет Мария 9 ёшда эди[9].
***
Демак, Арабистон ярим оролида юз берган ҳодиса – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 ёшли қизга, ўзининг яқин кишиларидан бўлган Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Оиша онамизга уйланганини ортиқча бўрттириб кўрсатишга ҳожат йўқ экан!
Бизда савол туғилади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари бормиди? – Ҳа, албатта.
Ислом жамиятининг ичида яшаётган мунофиқлар у кишига душман эди. Яна мушрик ва яҳудийлар ҳам Росулуллоҳнинг душманлари эди.
Улар Пайғамбаримизнинг обрўсини тўкадиган ҳар қандай воситадан фойдаланишган. Турли хил ҳақоратомуз лақаблар тўқишган.
Лекин улардан биронтаси, ҳеч қачон “У ёш қизни жинсий зўрлади”, демаган.
Нима учун?
Буни эсдан чиқариб қўйганлари учун эмас!
Бундай айблов Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор бериш, янги динни йўқ қилиш учун жуда яхши восита эди.
Лекин улар ҳеч қачон бу воситани ишга солишмаган.
Чунки бундай қилиш аҳмоқлик бўлар эди!
Шу (тўққиз) ёшдаги қизга уйланиш ўша даврда табиий ҳолат бўлиб, жамиятда кенг тарқалган эди.
Аммо “Оиша ёш қизча эди, унга нисбатан жинсий зўравонлик қилинган, деб идда қилувчиларга саволим бор: “Жинсий зўрланган қизлар ўзларига тажовуз қилганларни яхши кўрадими, севадими?”
Агар ўқишни истасангиз, сиз учун буюк муҳаббат қиссаси бор!
Ҳаммамиз инглиз адиби Уилям Шекспирнинг машҳур асари – “Ромео ва Жулетта” ҳақида биламиз. Бу асар қаҳрамонларининг ёши ўн учдан ошмаган эди. Лекин мен Сизга “Ромео ва Жулетта”ни ўқишни маслаҳат бермайман! Чунки асар сўнгида Ромео ўзини ўлдиради.
Аксинча, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Оиша розияллоҳу анҳо қиссасини ўқинг.
Бу қиссани Оиша онамизнинг ўзи ҳикоя қилиб берган.
У киши ўзи ва Росулуллоҳ орасидаги оилавий муносабат қандай бўлганини сўзлаб берган.
Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз у билан мусобақалашгани ҳақида у сув ичган идишдан Росулуллоҳ қандай қилиб сув ичгани ҳақида ривоят қилган.
Оиша онамиз идишнинг қайси томонидан сув ичган бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам худди шу томонига лабларини қўйиб сув ичар эдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо касал бўлиб, “Вой бошим”, деб шикоят қилса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (унга ҳамдардлигини билдириш учун) “Менинг ҳам бошим оғрияпти, эй Оиша”, дер эдилар.
Оиша онамиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қучоғида вафот этганидан фахрланар эди.
Доктор Фозил Сулаймон
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3