Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари ҳақида уламолар уч хил фикрдалар. Жумхур мухаддисин ва муаррихин қавллари ва саҳиҳ қавл шуки, ёшлари 63 га борган. Иккинчи қавлда 60 дедилар. Бу қавлда ғолибан ундан зиёдасини зикр килинмай айтилгандир. Бу тариқа ҳам арабларда бир қоида бор. Учинчи қавлда 65 дейилади. Бу қавлда туғилган йиллари билан вафот қилган йилларини алоҳида саналган.
299. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватдан кейин ўн уч йил Маккаи мукаррамада турдилар. Бу аснодаЖанобга вахий тушиб турди. Ва Мадинаи мунавварада ўн йил турдилар. Ва Мадинада ёшлари 63 га кирганда вафот қилдилар.
300. Муовийя розияллоҳу анҳу бир бор хутбаларида дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 63 ёшда вафотқилдилар. Ва Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо икковлари ҳам шу ёшда кетдилар. Вамен ҳам хозир 63 ёшдаман. (Яъни, умидим борки, менга ҳам табъий итбоъ насиб бўлибқолса).
И з о ҳ. Лекин Муовийя розияллоҳу анҳуга умрда Саййиди оламра итбоъ насиб бўлмади, балки тахминан 80 йиллар умр кўрди.
301. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 65 ёшларида вафот қилдилар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев