Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асмои мубораклари ҳақида уламолар турлиривоятлар келтирганлар. Ибн ал-Араби шархи Термизийда асмои муборакаададларини бир мингга етказгандир. Имом Суютий бир мустақил рисолада беш юзгаетказганлар. Мусанниф рахимахумуллоҳ бу бобда табаррукан икки ҳадис келтирганлар.
Бу икки ҳадисда тўққиз ном келтирилган.
287. Жубайр Мутъим розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Менинг бирнечта номим бордир. Мен Муҳаммаддирман, Аҳмаддирман, Моҳидирман, Аллоҳ Таоло мен билан дунёдан куфрни маҳв этади. Мен Хоширдирман, одамлар менинг измимдан хашр этиладилар ва мен Оқибатдирман.Оқибат маъноси ҳаммадан кейин келгувчи бўлади. Яъни, Жаноб соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбар келмас.
288. Хузайфа розияллоҳу анҳу дедилар: МенМадина кўчаларининг бирида Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам билан мулоқот этиб қолдим. Ўша вақтда Жаноб дедилар: Мен Муҳаммаддирман, Ахмаддирман. Набий-ар-Рахматдирман, Набий-ат-Тавбадирман ва Мукаффидирман ваҲоширдирман ва Набий-ал-Малихимдирман. Набий-ар-Раҳмат маъноси Раҳмат пайғамбари демакдир. Ва Набий-ат-Тавба маъноси Тавба пайғамбари ва Мукаффи маъноси ҳамма пайғамбардан кейин келгувчи ёки ҳамма пайғамбарга итбоъқилгувчи ва Набий-ал-Малохим урушлар пайғамбари демакдир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев