АЗИЗЛИК
۩════════۩ ﷽ ۩════════۩
Азиз «العزیز» Оллоҳнинг исми ва сифатларидан бири бўлиб, Зажжож у ҳақда шундай дейди: «У (азиз) эгаллаб бўлмайдиган зотни ифодалайди, унинг устидан бирор нарса ғолиб бўлолмайди ва у барча нарса устидан ғолиб, кучли зотдир. У зотнинг исмларидан бири «المعز» бўлиб, маъноси бандаларидан Ўзи хоҳлаганига азизлик ато қилувчи зот, деганидир».
l «العز» - куч-қудрат, мартаба ошиш ва эгаллаб бўлмасликдир.
Ҳадисда Набий ﷺ Оиша (р.а)га: «Қавмингиз Каъба эшигини нима учун баланд қилиб қўйганини биласизми?» дегандилар, Оиша (р.а): «Йўқ», дедилар. Шунда: «Ўзлари хоҳлаган одамлардан ўзга ҳеч ким киролмаслигидан фахрланиш учун», дедилар.
1. Ҳақ Субҳонаҳу ва Таолонинг мана бу қавлидан мақсад:
﴿ ﻣَﻦ ﻛَﺎﻥَ ﻳُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓَ ﻓَﻠِﻠَّﻪِ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓُ ﺟَﻤِﻴﻌﺎً ﴾
– „Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас, барча куч-қудрат Оллоҳникидир“.
[35:10]
Кимки хорлик яқин йўламайдиган азизлик байроғини истаса, деганидир. Зеро, агар азизлик хорликка элтадиган бўлса, у хорлик ҳукмида бўлади.
Хорлик яқин йўламайдиган азизлик Оллоҳ Азза ва Жалланикидир. Кимки азизликни Оллоҳдан истаса - гарчи уни ҳаққи рост исташи муҳтожлик, ўзини хор тутиш ва эгилишда намоён бўлса ҳам - уни Азза ва Жалланинг ҳузурида ҳеч кимдан тақиқланмаган ва тўсиб қўйилмаган ҳолда топади. Буни Расулуллоҳ ﷺнинг сўзлари ҳам шарҳлайди: «Кимки Оллоҳ учун ўзини паст тутса, Оллоҳ уни кўтарур, кимки у (азизлик)ни Оллоҳдан ўзганинг ҳузуридан истайдиган бўлса, Оллоҳ уни истаган кимсасига топшириб қўяди».
Оллоҳ Азза ва Жалла айтади:
﴿ الَّذِينَ يـتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِياءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيـبْتـَغُونَ عِنْدَهُمْ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جمَيعًا ﴾
– „Улар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Оллоҳникидир“.
[4:139]
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки диёр азизлигини ирода қилса, Азиз бўлган зотга итоат қилсин».
2. Биз العزة ва العز сўзларининг маъноси мартаба ошиши, эгаллаб бўлмаслик ва куч-қудратни англатади, деган эдик. Демак, кимки шу азизликни талаб қилмоқчи бўлса унинг эгасини, берувчисини ва ато қилувчисини ҳамда уни бериш шартлари нималардан иборат эканини билиши лозим. Қуйидаги оятлар шуларни баён қилиб келади:
﴿ أَيـبْتـَغُونَ عِنْدَهُمْ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جمَيعًا ﴾
– „Улар ўша (кофир)лар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Оллоҳникидир“,
[4:139]
﴿ ﻭَﻻَ ﻳَﺤْﺰُﻧﻚَ ﻗَﻮْﻟُﻬُﻢْ ﺇِﻥَّ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓَ ﻟِﻠّﻪِ ﺟَﻤِﻴﻌﺎً ﻫُﻮَ ﺍﻟﺴَّﻤِﻴﻊُ ﺍﻟْﻌَﻠِﻴﻢُ ﴾
„Уларнинг сўзлари сизни ғамгин қилмасин. Бутун куч-қудрат Оллоҳникидир. У эшитгувчи, билгувчидир“,
[10:65]
﴿ ﻣَﻦ ﻛَﺎﻥَ ﻳُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓَ ﻓَﻠِﻠَّﻪِ ﺍﻟْﻌِﺰَّﺓُ ﺟَﻤِﻴﻌﺎً ﴾
– „Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас, барча куч-қудрат Оллоҳникидир“.
[35:10]
3. Кимки азизликни Оллоҳ Азза ва Жалладан ўзганинг ҳузуридан истаса ёки истаётган бўлса, у нафақат азизлик йўлидан адашибди, балки у - гарчи азизлик йўлида кетяпман деб ўйласа ҳам - хорлик йўлига қадам қўйибди. Чунки бутлар ёки мол-мулк, маротаба ва зўравонлик билан куч-қудратли бўлган кимсаларнинг азизлиги фонийдур. Унинг камчилиги тезда очилиб, яроқсизлиги кўриниб қолади. Роббимиз Субҳонаҳу ва Таоло улар ҳақида хабар бериб айтганки:
﴿ ﻭَﺍﺗَّﺨَﺬُﻭﺍ ﻣِﻦ ﺩُﻭﻥِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺁﻟِﻬَﺔً ﻟِّﻴَﻜُﻮﻧُﻮﺍ ﻟَﻬُﻢْ ﻋِﺰّﺍً ﻛَﻠَّﺎ ﺳَﻴَﻜْﻔُﺮُﻭﻥَ ﺑِﻌِﺒَﺎﺩَﺗِﻬِﻢْ ﻭَﻳَﻜُﻮﻧُﻮﻥَ ﻋَﻠَﻴْﻬِﻢْ ﺿِﺪّﺍً ﴾
– „Улар (яъни Макка мушриклари) Оллоҳни қўйиб, ўзларига куч-қудрат бўлиши учун «худолар» тутдилар - бутларга сиғиндилар. Йўқ! (Қиёмат кунида бутлари уларни шафоат қилмайди, балки) улар қилган ибодатларини инкор қилурлар ва уларга зид-душман бўлурлар“. [19:81-82]
Азизликнинг кўриниши улар бирортанинг итоатида бўлмаслиги ва ўзларига буюрадиган ёки бирор нарсадан қайтарадиган зотнинг йўқлигида деб ўйлаганлиги натижасида ўзлари учун бутлар ясаб: «Булар бизнинг олиҳаларимиздир», дейишар эди.
Бугунги кунда аксарият инсонлар ўз эҳтиёжлари ёки хоҳишларига мувофиқ келадиган бутлар ясаб олаётганда ёки демократия йўлидан юраётгандаги азизлик кўриниши олиб қаралса, булар аввалгилардан фарқ қиладими? Йўқ, улар бор-йўғи ўзлари учун урф-одат ва дин тузиб олиб, азизликни улардан исташмоқда. Буларнинг ҳолати ҳам аввалгиларнинг ҳолатига ўхшайди. Динлараро суҳбатга чақирувчилар ҳам худди шу тоифадандир.
4. Оллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло шундай:
﴿ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جمَيعًا ﴾
– „Зеро, бор куч-қудрат Оллоҳникидир“, [4:139]
деганда, азизликни Ўзига чеклаб қўйди. Сўнгра Ўз Пайғамбари ﷺни мукаррам қилиб деди:
﴿ وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ ﴾
– „Ҳолбуки, куч-қудрат Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир“. [63:8]
Дарҳақиқат, азизлик аслини олганда Оллоҳникидир, ул Азиз зотга яқинликлари туфайли Расулуллоҳ ﷺникидир ҳамда Оллоҳ билан азиз бўлган Расулуллоҳ ﷺга яқинликлари туфайли мўминларникидир. Шу боис ул зот ﷺнинг изларидан боришимиз ва ушбу тариқат устида жам бўлишимиз у кишига яқинлашишимизни англатади. Ул кишига яқинлашиш эса, Ҳақнинг сўзига мувофиқ, биз учун азизликдир:
﴿ قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تحُبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعونيِ يحُْبِبْكُمْ اللَّهُ ﴾
– „Айтинг, (эй Муҳаммад): «Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади»“.
[3:31]
Демак, азизликдан келиб чиқадиган ғолиблик, қудрат ва забт этиб бўлмаслик Оллоҳ Азза ва Жалланики ва Ўзи ҳимоя қилиб, қувватлантиргани ва кучли ёрдам бергани сабабли Пайғамбари ﷺникидир.
﴿ ﻳَﺎ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟﺮَّﺳُﻮﻝُ ﺑَﻠِّﻎْ ﻣَﺎ ﺃُﻧﺰِﻝَ ﺇِﻟَﻴْﻚَ ﻣِﻦ ﺭَّﺑِّﻚَ ﻭَﺇِﻥ ﻟَّﻢْ ﺗَﻔْﻌَﻞْ ﻓَﻤَﺎ ﺑَﻠَّﻐْﺖَ ﺭِﺳَﺎﻟَﺘَﻪُ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻳَﻌْﺼِﻤُﻚَ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ
– „Эй пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Оллоҳ сизни одамлардан (зараридан) сақлагай“.
[5:67]
Ул зот ﷺ Оллоҳ билан азиздир. Гарчи у киши танҳо бўлиб, душманлари жамоат бўлса-да, Роббиси унга шундай деди:
﴿ ﻓَﺴَﻴَﻜْﻔِﻴﻜَﻬُﻢُ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻭَﻫُﻮَ ﺍﻟﺴَّﻤِﻴﻊُ ﺍﻟْﻌَﻠِﻴﻢُ ﴾
– „Уларнинг ёмонлигидан сизга (эй Муҳаммад), Оллоҳнинг Ўзи етарлидир. У эшитгувчи, билгувчидир“.
[2:137]
Ул зот ﷺнинг даъватларини олиб чиқишда изларидан эргашган кишиларнинг ҳолати эса улар Оллоҳ билан азиз бўлган кишига яқинлашиб, изларидан юришлари, у кишига юклатилган даъватни олиб чиқаётганликлари ва у кишининг даъватларига даъват қилиб, динларига ёрдам берганликлари учун уларни қувватлантириш ва азиз қилиш Оллоҳнинг зиммасидадир. Оллоҳ Таоло улар ҳақида шундай деган:
﴿ وَلَقَدْ نَصرَكُمْ اللَّهُ بِبدْرٍ وَأَنـْتُمْ أَذِلَّةٌ ﴾
– „Ахир Оллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангиз-да, сизларни ғолиб қилдику?!“
[3:123]
Оллоҳ Азза ва Жалланинг ваъдаси - агар улар ҳақ устида сабр қилишса - албатта бўлажак, уни ҳеч ким қайтара олмайди ҳам, ундаги бирор нарсани ўзгартиролмайди ҳам. Зеро, Оллоҳ Таоло хушхабар бериб шундай деган:
﴿ ﻳَﺎ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍْ ﻣَﻦ ﻳَﺮْﺗَﺪَّ ﻣِﻨﻜُﻢْ ﻋَﻦ ﺩِﻳﻨِﻪِ ﻓَﺴَﻮْﻑَ ﻳَﺄْﺗِﻲ ﺍﻟﻠّﻪُ ﺑِﻘَﻮْﻡٍ ﻳُﺤِﺒُّﻬُﻢْ ﻭَﻳُﺤِﺒُّﻮﻧَﻪُ ﺃَﺫِﻟَّﺔٍ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ ﺃَﻋِﺰَّﺓٍ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﻜَﺎﻓِﺮِﻳﻦَ ﻳُﺠَﺎﻫِﺪُﻭﻥَ ﻓِﻲ ﺳَﺒِﻴﻞِ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻭَﻻَ ﻳَﺨَﺎﻓُﻮﻥَ ﻟَﻮْﻣَﺔَ ﻵﺋِﻢٍ ﺫَﻟِﻚَ ﻓَﻀْﻞُ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻳُﺆْﺗِﻴﻪِ ﻣَﻦ ﻳَﺸَﺎﺀُ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻭَﺍﺳِﻊٌ ﻋَﻠِﻴﻢٌ ﴾
– „Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Оллоҳ бир бошқа қавмни келтирурки, Оллоҳ уларни яхши кўрур, улар Оллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатчининг маломатидан қўрқмай, Оллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Оллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир“.
[5:54]
5. Луғат тузувчи шахс иззат сўзидаги шу ҳарфларни жамлаётганда, булар муайян тасаввурдаги муайян тушунчани ифода қилар эди. Буни жоҳилият шоири қуйидагича таржима қилган:
لا تَسْقِنِي كَأْسَ الحَيَاةِ بِذِلَّةٍ بَلْ فَاسْقِنِي بِالعِزِّ كَأْسَ الحَنْظَلِ
Хорлик ила ҳаёт косасидан узатган сувинг на даркор,
Азизлик ила узатгин сувни, косаси гар бўлса мурдор.
Унда муайян тасаввур бўлиб, муайян воқени хорлик деб номласа, бошқа бир воқени азизлик деб номлаган. Шу боис қўрқоқлик, субутсизлик, (урушдан) қочиш, ноҳақлик, бахиллик каби сифатлар хорлик ҳисобланса, шижоат, барқарорлик, меҳмондўстлик, мол-мулк, қавм-қариндошчилик, чавандозлик, курашиш, найзабозлик каби сифатлар азизлик ҳисобланади. Шоирлар шундай деб шеър тўқиган:
قَوْمٌ هُمُ الأُنْفُ وَالأَذْنَابُ دُونَهُمُ وَهَلْ تُسَوِّي بِأَنْفِ النَّاقَةِ الذَّنَبَا
Бу қавм гар бурун бўлса, қолганлари мисоли дум,
Тенг бўлганми бу дунёда туядаги думга -бурун?
Юқоридаги кишиларни мақташи улар бу шоирни яхшилаб иззат-икром қилишини лозим қилади, негаки унинг мақтови билан улар азиз бўлишди.
6. Умматлар саййиди ﷺ охирги рисолат билан пайғамбар қилиб юборилганларида, даъватлари инсонларнинг урф-одатлари, анъаналари ва ота-боболаридан мерос бўлиб келаётган нарсаларига қарши бўлиб келди. Макка аҳолисидан бир неча киши иймон келтирди-да, бу янги ақида уларнинг фикрлари ва тушунчаларини ўзгартириб юборди. Ул зот ﷺ юборилишларидан илгари улар моллари ва насаблари билан саййидлар ва қулларга ажраган бўлишса, бу янги дин бундай тушунчаларни тубдан ўзгартирди. Иймон келтирганлар ичида Билол, Суҳайб ва Амморлар бор эди. Шунингдек, Абу Бакр, Усмон, Умар, Алий ва Мусъаблар ҳам иймонга келишди-да, ҳаммалари тенг бўлишди ҳамда барчаларининг тушунчаларини, шу жумладан азизлик тушунчасини ҳам бирлаштирган ақидани олиб чиқишди. Чунки у тушунча илгари ўзига хос мазмунга эга бўлган бўлса, бугунги кунда Ислом ақидаси изидан у тушунча ҳам ўзгарди. Мана ўша суратнинг баёни: Жазирама иссиқ… озғин тана… унинг устидаги катта тош… Саййид ва қул… Саййид азиз, мана бу озғин танали қул эса хор. Шу вақтда ўша қулни «Аҳад, Аҳад» дейишга ундаган нарса нима эди?
У нарса ақида, уни олиб чиқувчининг қалбида Оллоҳ Субҳонаҳу у билан биргалиги маҳкам ўрнашганлигидир. Бошқа ўринда бир саййид ғазабга миниб, ҳатто Сумайяни ўлдиришгача етиб боради… Ҳа, Сумайя ўлдирилди. Лекин у хор эмас, балки шаҳидлик билан азиз бўлган эди.
У ақида тушунчаларни ўзгартирди, шунда бу тушунчалар ва фикрлар туйғу ва таъсирланишларни келтириб чиқарди. Азизлик шу туйғулар ва таъсирланишларнинг бирига айланди. Бу воқенинг ўзидан вужудга келмади, балки ўша тушунчалар самараси эди.
Жоҳилият кишиси азизликни мол-мулк, фарзанд кўплигида ва қабиласининг улуғворлигида деб билса, мўмин уни сабр ва матонат ҳамда Парвардигорига итоат этишда деб билади. Жоҳилият кишиси уни «Эй қўйчивон, сен кўтарилиш қийин бўлган юксакликка етдинг», деб ўзидаги мол-мулк, мартаба ва насабда кўрса, мўмин унга: «Одамлар сизларга қарши тўпланибди, улардан қўрқинг», дейилганда: «Оллоҳ бизга кифоя қилур, У қандай ҳам яхши вакилдир», дейишда деб билади.
7. Оллоҳнинг душманлари илгари мусулмонларга қарши хорлаш ҳиди келадиган ёки тушуниладиган ишларни қилиш орқали уларни жон жаҳдлари билан заифлаштиришга уринар эди. Бугунги кунда ҳам мусулмонларга қарши ушбу услубнинг ўзи қўлланмоқда. Агар мана бу шак ёки шуур қалбга йўл топса, душман катта ғалаба қозонган бўлади.
Шу боис мўминлар эҳтиёт бўлмоғи ва қалбларини доимо Роббилари Азза ва Жаллага боғлиқ қилиб турмоғи лозим. Зеро, мусулмонлар қўшини баъзан чекиниши мумкин, гоҳида иш кофирлар фойдасига ҳал бўлиши мумкин, лекин оқибат доимо тақводорларники бўлиб қолаверади. Бу ҳақда Роббимиз огоҳлантириб хабар берган:
﴿ إِن تَكُونُواْ تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللّهِ مَا لاَ يَرْجُونَ ﴾ [النساء/104]
– „Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Оллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?!“
[4:104]
Биз билан улар ўртасидаги асосий фарқ ақида ва Оллоҳнинг арқонига боғлиқ бўлишдадир. Шунинг учун мўминнинг азизлиги Қовий (Қувватли) бўлган зот томонидан таъминланиб туради. Кимки қувватни Қовий зотдан олар экан, у Оллоҳнинг қуввати билан кучлига ва Азза ва Жалланинг азизлиги билан азизга айланади.
Аммо зулм ва зўравонлик тадбирларига эга кимсаларга келсак, улар мусулмонларга қарши қўллаётган ишлари, тадбирлари ва зулмлари билан фақат мўминлар танасига озор етказиш имконига эга бўлади, лекин ҳеч қачон Оллоҳ билан азиз бўлган кишини хорлаш имконига эга бўлолмайди.
8. Бу мавзуга оид битта масала қолди - ундан Оллоҳ бизларга ҳам, сизларга ҳам паноҳ берсин. Зеро, юқорида биз ҳақнинг азизлиги, иймон азизлиги, Оллоҳ билан азиз бўлиш ва мўминнинг Оллоҳга яқинлиги ҳамда Роббисининг арқонига боғлиқликдан ҳосил бўлаётган азизлик тўғрисида гапирдик. Буларнинг ҳаммаси ҳақ тарафдаги азизликдир.
Ботил ҳам худди шу кабидир, унинг ҳам азизлиги бор. У ҳам бўлса гуноҳ билан азиз бўлиш (яъни, кибру ҳаво қилиш)дир… Кимки ҳақни таниб, уни лозим тутса ва нафсини катта ва кичик гуноҳлардан тозалашда бардавом бўлиб, ҳақни кимдан бўлса ҳам - унинг айтувчиси фалончи бўлгани учун эмас, балки ҳақ бўлгани учун - қабул қиладиган бўлса, у Оллоҳнинг ҳимояси ва ҳидоятида бўлади, у Оллоҳ билан азиз бўлади.
Аммо ҳақни билиб, унинг устида ҳужжат қоим бўлишига қарамасдан, бу ҳақ ҳавою хоҳиши ва манфаатларига зид бўлиб, ушбу фоний манфаатлар бу дунё ҳаётида бирламчи ўринни эгаласа ҳамда ундай кимса ҳавою хоҳишларига эргашиб, ҳаққа қарши чиқса ва ундан юз ўгирса, у азизлиги (кибру ҳавоси) гуноҳга етаклаган киши бўлиб қолади. Бас, жаҳаннамгина унга кифоя қилур, нақадар ёмон жой-а!
Дарҳақиқат, Оллоҳ улар тўғрисида шундай деган:
﴿ ﻗَﺪْ ﻧَﻌْﻠَﻢُ ﺇِﻧَّﻪُ ﻟَﻴَﺤْﺰُﻧُﻚَ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳَﻘُﻮﻟُﻮﻥَ ﻓَﺈِﻧَّﻬُﻢْ ﻻَ ﻳُﻜَﺬِّﺑُﻮﻧَﻚَ ﻭَﻟَﻜِﻦَّ ﺍﻟﻈَّﺎﻟِﻤِﻴﻦَ ﺑِﺂﻳَﺎﺕِ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻳَﺠْﺤَﺪُﻭﻥَ ﴾
– „(Эй Муҳаммад), уларнинг гаплари шак-шубҳасиз сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Оллоҳнинг оятларини инкор қиладилар“.
[6:33]
Мана бу эса Назр ибн Ҳорис ибн Алқаманинг (дарҳақиқат, у Қурайш шайтонларидан эди) халқлар саййиди ҳақида айтган гапидир: «Эй Қурайш жамоаси, гап бундай. Оллоҳга қасамки, сизларнинг бошингизга бир иш тушдики, ҳанузгача унинг уддасидан чиқа олмадингиз. Дарҳақиқат, Муҳаммад сизларнинг орангизда сизларни рози қилган, ростгўй ва омонатдор ёш бола эди. Энди сизлар унинг икки чаккасида оқ сочни кўриб, у сизларга бир нарса келтиргач, уни сеҳргар дедингиз… Йўқ, Оллоҳга қасамки, у сеҳргар эмас. Чунки биз сеҳргарларнинг дам солишини ҳам, тугун тугишини ҳам кўрганмиз. Уни фолбин дедингиз… Йўқ, Оллоҳга қасамки, у фолбин ҳам эмас.
Ҳақиқатда, фолбинларни ва уларнинг ҳар хил гумонга боришларини кўрганмиз ва турли-туман қофия ва насрларини эшитганмиз… Уни шоир дедингиз… Йўқ, Оллоҳга қасамки, у шоир ҳам эмас. Шеърни кўрганмиз, унинг барча турларини - ҳазажини ҳам, ражазини ҳам эшитганмиз… Унга жин илашган дедингиз… Йўқ, Оллоҳга қасамки, у мажнун эмас. Зеро, биз жинга чалинганларни кўрганмиз, унда эса бўғилиш ҳам, васваса ҳам, гапларни чалкаштириш ҳам йўқ… Эй Қурайш жамоаси, унга нисбатан қиладиган ишингизга эътибор беринглар. Чунки, Оллоҳга қасамки, сизларнинг бошингизга катта иш тушган». Дарҳақиқат, у кенг сифатлади, сифатлаганда тўғри гапирди. Бироқ Мустафо ﷺнинг даъватлари тўғри эканлигини аниқ била туриб, ҳақни билган вақтдаги унинг бу сифатлаши Оллоҳ томонидан келадиган бирор нарсага фойда келтирмади… Сўнгра кибру ҳавоси гуноҳга чорлади-да, у ҳақдан юз ўгирди.
Буюк Оллоҳ ҳаққи рост гапирган:
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَن يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثْمِ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ ﴾
– „(Эй Муҳаммад), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади ва ўзи (Исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Оллоҳни гувоҳ келтиради. (Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Оллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Оллоҳдан қўрққин» дейилса, уни кибр-ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!“ [2:204-206]
Бу оятлар асл исми Убай бўлган Ахнас ибн Шарийқ ҳақида нозил бўлган, у ширин сўз, кўриниши чиройли киши эди. Набий ﷺ ҳузурларига келиб, Исломни изҳор қилади-да: «Мен рост гапираётганимни Оллоҳ билади…» дейди. Сўнгра қочиб кетиб, экину эшаклар ёнидан ўтади-да, экинни ёқиб, эшакларни жароҳатлайди.
Қатода ва Мужоҳид эса бу оят куфр билан мунофиқликни, ёлғонни ёки бошқаларга зарар етказишни махфий қилган ҳар бир кимса ҳақида нозил бўлган, дейишади. Улар тили дилидаги нарсага тескарилигини кўрсатади.
Термизийда ҳам шундай ривоят келтирилган: «Оллоҳнинг бандалари орасида шундайлари борки, тиллари асалдан ширинроқ, қалблари олойдан аччиқроқ, улар одамлар ҳузурига эчки терисини кийиб чиқишади…
Мулойимликлари туфайли дин эвазига дунёни сотиб олишади. Оллоҳ Таоло айтади: «Мен билан адаштиряптими, менга журъат қиляптими?! Ўзимга қасам ичиб айтаманки, уларга ҳалимларни ҳам ҳайрон қолдирадиган фитна юбораман».
﴿ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثمِْ ﴾
– „Қачон унга: «Оллоҳдан қўрққин» дейилса, уни кибр-ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди“.
[2:206]
яъни, азизлиги (кибру ҳавоси) гуноҳ қилишга элтади. У гуноҳ эса ушбу насиҳат қилувчи воизга илтифот қилмасдан қулоқ солмаслиги. أخذته العزة, «яъни азизлик уни лозим тутди. أخذته الحمى, яъни иситма уни лозим тутди. أخذه الكبر, яъни кибру ҳаво уни қамраб олди, деганидир. Агар унга Оллоҳдан қўрққин дейилса, қалбидаги гуноҳ орқали қўлга киритилган азизлик (кибру ҳаво) бунга йўл қўймайди. У «азизлик» қалбидаги жаҳолат ёки кибр ва фикрламаслик касаллиги сабабли пайдо бўлгандир. Уни Ҳақ Субҳонаҳу ва Таолонинг қавли изоҳлаб беради:
﴿ ﺑَﻞِ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍ ﻓِﻲ ﻋِﺰَّﺓٍ ﻭَﺷِﻘَﺎﻕٍ ﴾
– „Балки кофир бўлган кимсалар (бу ҳақиқатни қабул қилишдан) кибру ҳавода ва (Оллоҳ ва пайғамбарга) мухолифликда собитдирлар“.
[38:2]
Арабларнинг шундай гапи бор: من عزً بز
«яъни кимки ғолиб бўлса, талон-торож қилади. Ҳақ Субҳонаҳунинг гапи:
﴿ ﻭَﻋَﺰَّﻧِﻲ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺨِﻄَﺎﺏِ ﴾
– „Ва мени бу сўзда-жанжалда енгиб қўйди“,
[38:23]
менга ғолиб бўлди, деганидир. Бундай ҳолат қалб касалликларидан бўлиб, иситмага ўхшаб кетади. Баъзан ўшандай иситмага ўхшаш нарса мўмин кишини ҳам бир лаҳзага қамраб олади, лекин у тезда Ҳақнинг сўзига қайтади:
﴿ ﺇِﻥَّ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺍﺗَّﻘَﻮﺍْ ﺇِﺫَﺍ ﻣَﺴَّﻬُﻢْ ﻃَﺎﺋِﻒٌ ﻣِّﻦَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥِ ﺗَﺬَﻛَّﺮُﻭﺍْ ﻓَﺈِﺫَﺍ ﻫُﻢ ﻣُّﺒْﺼِﺮُﻭﻥَ ﴾
– „Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Оллоҳни) эслайдилар. Бас, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар“.
[7:201]
Аммо ўз ҳолида қолиб, шунда давом этса, унинг ҳолати қаршилик ва низо изҳор қилиш, деб эътибор қилинади, негаки у ўзича бошлиқ ва улуғ киши ёки инсон ўзида бошқаларга эргашишдан беҳожат қиладиган хислат бор, деган гумонга боради…
﴿ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثمِْ ﴾
– „Қачон унга: «Оллоҳдан қўрққин» дейилса, уни кибр-ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди“,
[2:206]
яъни, адоватга етаклайди. Бу эса қаршилик ва мухолифга тенглик жиҳатини ёки ундан афзаллигини кўрсатишдир. Натижада кўнгли буюрган тарафда бўлмоқчи бўлади-да, рақибининг ҳукми унга ўтмайди. Агар унга шошмай туринг, десангиз гуноҳга кўпроқ қадам қўя бошлайди.
Буни амирул-мўминин Ҳорун ар-Рашид эшикларининг олдида ҳожати бор яҳудий турганда тушунганлар. Шунда унинг ҳожатини бажармадилар, у эшик олдида бир кун турди. Ҳорун ар-Рашид чиққанларида у яҳудий югуриб келиб олдиларига турди-да: «Эй амирул-мўминин, Оллоҳдан қўрқинг…» деди. Шунда отдан тушдилар-да, саждага эгилдилар. Бошларини кўтаргач, яҳудийнинг ҳожатини сўрадилар-да, у бажариб берилди. Қайтганларида: «Эй амирул-мўминин, яҳудийнинг гапи деб отдан тушдингизми?» дейилганда: «Йўқ, балки Оллоҳ Таолонинг ушбу:
﴿ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثمِْ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ ﴾
– „Қачон унга: «Оллоҳдан қўрққин» дейилса, уни кибр-ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!“
[2:206]
қавлини эсладим», дедилар.
__________________
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев