------------
Энг аввало шуни таъкидлаб ўтиш керакки намозни ҳеч қандай монеликларсиз шарий сабабларсиз тарк қилган одам Уламоларнинг саҳиҳ фатвосига кўра Диндан чиқиб муртад бўлади; Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги аҳд намоздир, бас, ким уни тарк қилса, кофир бўлади".
" الْعَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمُ الصَّلاَةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ
"Ал-аҳаду-л-лазий байнана ва-байнаҳуму-с-солату фаман тарокаҳа фақод кафар".
Термизий 2621 ривояти. Саҳиҳ.
Бу масалада касал одамнинг ҳукмига келсак бу икки ҳолатга бўлинади:
1⃣ Касаллик сабаб умуман юришга ва туришга қодир бўлмаган одамнинг намози.
2⃣ Касаллиги бўлса ҳам юришга туришга қодир бўлган одамнинг намози.
Биринчисига келсак, агар киши Аллоҳнинг изни билан қаттиқ касал бўлса, ва касалаи уни на юришига на тик туришига қаттиқ қаршилик кўратса, бундай одам беш маҳал намозни ёки ўтириб, ёки ётган ҳолда адо этади. Бу Уламолар ўртасида ижмо бўлган масала.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир" дедилар. Саҳиҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : "Имрон ибн Ҳусайнга у киши гемарўй касали сабаб намозга қийналганларида унга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин" дедилар. Саҳиҳ.
Демак кишининг касали уни на юришга на бир жойда тик туришга қаттиқ қаршилик қилса у одам ёки ўтириб ёки ётиб ёки имо ишора билан фарз намозларини адо этади.
Иккинчи ҳолатга келсак кишини касали уни юриши ва туришига монелик қилмаса унинг учун фарз намозларини тик туриб адо этиши вожиб бўлади:
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ бемор бўлганларида масжидга юриб чиқсалар намозни тик туриб адо этар эдилар. Саҳихдан.
Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳуни намозга чақиришди, ул зот намозга келаётиб: "Намозни тарк қилган одам учун Исломдан насиба йўқ" дедилар ва намозни бошқардилар ҳатто у кишини баданларидан руку ва сажда қилганарида қон чиқиб турар эди". Имом Молик "Муватто" да ривоят қилган. Саҳиҳ.
Ҳулоса қилиб айтганда ҳар икки ҳолатда ҳам кишини намозни тарк этишга асло баҳонаси йўқ.
Бундан ташқари касал бўлиб қолган намозҳонга қаттиқ зарурат сабаб икки намозни жамлаши жоиз.
Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинада туриб Пешин ва Асрни, Шом ва Ҳуфтонни жамладилар. Ва бунда на ҳаф на ёмғир йўқ эди.
Воқий сўради: "Нега ул зот биндай қилдилар?".
Ибн Аббос роиёллоҳу анҳу деди: "Чунки ул зот Умматга асло қийнликни ҳоҳламаганлар".
Саҳиҳ Муслим.
Демак кўриб турганимиздек агар бир мусулмон киши қаттиқ касаллик сабаб намоз вақтларига қийналса у Пешин маҳалда икки фарз намозини (Пешин ва Асрни) шом маҳалда эса икки фарз намозини (Шом ва Ҳуфтонни) жамлаши жоиз.
Ушбу енгилликлар мусулмонлар учун шариат томонидан тортиқ этилган мукофотлардан десак ҳам муболаға бўлмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев