Қўқон шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд" махсус-профилактик тадбирлари бошланди Шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш унга қарши муросасиз курашиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар аввалида вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ва шаҳар сектор раҳбарлари бевосита иштирок этиб, ходимлар учун йўриқнома ўтказишди. Шахсий таркиб ҳамда тадбирга жалб этилган ҳамкор ташкилотларга эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар етказилди. Жумладан, тадбирлар доирасида тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ва ишлатиш билан боғлиқ ҳолатларни олди олинади. Қолаверса, йўл ҳа
Қўқон шаҳрида Дзюдо бўйича иқтидорли мураббий Абдуҳошим Нурматов соврини учун чемпионат ўтказилди Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими ва тақдирлашда Қўқон шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди. Маруфжон Усмонов 300 дан зиёд ёш спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақалар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида жисмоний тарбяи ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган ташаббуслари билан ҳамоҳанг равишда ўтказилаётганини таъкидлаб ўтиб, барча иштирокчиларни самимий қутлади. #Қўқон#Спорт#Ёшлар#Дзюдо#Саломатлик
Қўқон шаҳар ҳокими Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан музокаралар олиб борди Агостино Пинна билан ўтказилган музокаралар чоғида Қўқон шаҳрида дафн этилган Италия фуқаролари қабристони, бу ерда дафн этилган фуқароларга оид архив маълумотларини тиклаш масалалари муҳокама этилди. Маълумот учун: Қўқон шаҳридаги Христианлар қабристонида Иккинчи жаҳон урушида асир бўлиб, шаҳримизга келтирилган Италия фуқаролар дафн этилган.