2024 йил май ойи пенсия тўловларини пластик картада олувчилар учун маблағлар янги Фармон асосида молиялаштирилди. Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизматининг берган маълумотларига кўра ҳозирда тегишли тижорат банкалари томонидан банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар юклаш ишлари амалга оширлмоқда. Шунингдек, пенсияларни нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали белгиланган тартибда тўловларни бошлаш чоралари кўрилган. (Маълумот учун: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам, ижтимоий нафақалар тўловлари 2024- йил 1 январдан Инсон ижтимоий хизматлар марказлари орқали амалга ошир
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди! Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорларининг расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Президент Фармонига асосан: (https://lex.uz/ru/pdfs/6905873) 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм; ўзгалар парвар