Баъзи тадқиқотлар натижасига кўра, бир кун мобайнида сокин шароитда бўлиш инсон салоҳиятининг очилишига туртки бўлар экан: сукунат хотирани фаоллаштиради, маълумотни таҳлил қилишга ёрдам беради ва ҳаттоки мия ҳужайралари ўсишини рағбатлантиради.
Маълумотларга кўра, баланд товушлар мия ва танага салбий таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар шовқиннинг қон босими ошиши, уйқу жараёнининг бузилиши ва юрак касалликларини келтириб чиқаришини аниқлашди.
Nautilus нашридан Дэниел Гросс сукунатнинг инсон миясига ижобий таъсир кўрсатишига доир батафсил изоҳ берди. У мусиқа товуши ва бошқа шовқин товушлари бўйича бир неча тадқиқотларни тўплаб, қизиқ натижаларга эга бўлди.
Қуйида сукунатнинг уч устувор томони ҳақида маълумот берамиз.
Миянинг янги ҳужайралари ўсиши
Дьюк Университетидан регенератив биолог Имке Кирсте бир гуруҳ сичқонларни турли шовқин товушлари таъсирига тушириб, сукунатни назорат омили сифатида қўллашни режалаштирган.
Бироқ сичқонлар икки соат сокин муҳитда сақланганидан кейин уларнинг гиппокампида янги ҳужайралар пайдо бўлиши аниқланди. Миянинг бу бўлими ҳис-туйғулар шаклланишида ва ахборотнинг қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатлисига ўтишида иштирок этади.
“Биз сукунатнинг янги ҳосил бўлган ҳужайраларга тизимга интеграциялашишига ҳақиқатда ёрдам беришини аниқладик”
Имке Кирсте, регенератив биолог
Хотирани фаоллаштириш
Атрофда “тиқ” этган товуш бўлмаса-да, бизнинг миямиз ҳаддан зиёд ҳушёр. Масалан, севимли қўшиғингизни тинглаяпсиз ва кутилмаганда у узилиб қолди. Агар сиз қўшиқнинг куйи ва сўзларини яхши билсангиз, у миянгизда жаранглашда давом этади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев