(( Кучи қолмаганларга ўз ҳаётини ўзгартириш учун 12 усул ))
Зўриқиш, босим, ҳиссий портлаш – номлар ҳар хил, бироқ моҳият ягона нарсага бориб тақалади. Ҳар биримиз бир маротаба бўлсада ўзимизни боши йўқ кўчага кириб қолгандек ҳис қилганмиз. Бугун эътиборингизга ҳаётингизни бутунлай ўзгартирмасада, ҳеч бўлмаганда уни ёқимли қилишга ёрдам берувчи маслаҳатлар рўйхатини ҳавола қиламиз.
Бу ҳолат сизга таниш бўлса керак: соат эрталаб 10, учинчи финжон қаҳвани ичиб бўлдингиз, миянгизда эса ақлли фикрлар ўрнига - бўтқа. Сиз зўриққансиз – ҳам жисмонан, руҳан ва ҳиссий томондан ва илгари сизни хурсанд қилган нарсаларга нисбатан ҳам бефарқсиз. Рағбатлантириш? Эсдан чиқаринг. Соғлиқ ва ўзингизни яхши ҳис қилиш учун ғамҳўрлик лозим.
Нима учундир янги марраларни забт этиш ва бутунлай зўриқиш бир-бири билан ёнма-ён, дея саналади. Аслида эса бундай эмас. Ҳиссий портлаш муваффақиятнинг белгиси эмас, бу йўл билан организмимиз бироз тин олиш кераклигига ишора қилмоқда.
Генри Форднинг мазкур машҳур ибораси айни ҳақиқат.
"Ўзимизни ҳаётга қайтаришнинг одатий усуллари, у хоҳ эспрессонинг икки ҳиссаси бўлсин, хоҳ кўзлар остига суртиладиган консилер улардан аниқ фойдага эришиб бўлмайди. Тубдан ўзгариш учун кўпроқ вақт талаб этилади, бироқ охир-оқибат машаққатлар ўзини оқлайди. Бу сизнинг саломатлигингиз ва яхши кайфиятингиз учун киритилган сармоядир, шунинг учун унга жиддий ёндашиш мақсадга мувофиқ".
•Уйқуга алоҳида эътибор қаратинг
Танамиз бу – механизм. Мазкур ғаройиб ва бетакрор тизим ғамхўрлик ва ҳордиққа муҳтож. Ишхонадан уйга кетаётиб, ҳар куни компьютерни ўчириб кетасиз, тана ва мияга ҳам айнан шу зарур. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши уйқу мияга кун давомида тўпланувчи заҳарли моддалардан қутилиш имконини берар экан, айнан шунинг учун ҳам етти-саккиз соатлик уйқу руҳий ва жисмоний саломатлик учун жуда муҳим. Вазифангиз – уйқунинг кунлик давомийлигини айнан шу кўрсаткичга етказиш. Ҳар куни 30 дақиқага кўпроқ дам олиш – жуда содда, шундай эмасми?
2. Нимани қандай истеъмол қилаётганингизни ўйланг
Егуликларимизни ўйлаб танлаш учун амалиёт зарур. Айниқса, бу телефонда жавоб бераётиб ёки навбатдаги мактубга хат ёзган ҳолда овқатланишга одатланганлар учун алоҳида аҳамият касб этади. Онгли равишда овқатланиш амалиёти нимани истеъмол қилаётганингиз ва организмингизга қандай олиб келишини тушунишга ёрдам беради. Очликни қондириш ўрнига овқатга бўлган соғлом муносабат шаклланади. Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, бу ёндашув кайфиятни кўтаради, зўриқишлар даражасини камайтиради, фойдали овқатланиш одатларига эга бўлиш ва ҳаттоки ортиқча вазндан халос бўлишга ҳам ёрдам беради.
3. Кофеинга – йўқ деймиз!
Кофеин шусиз ҳам зўриқаётган асаб тизимини чарчатадиган воситадир. Беҳаловатликда, зўриққанда кофенинг кейинги финжони сизни тетиклантириши мумкин, бироқ узоқ вақтга эмас. Бунинг ўрнига тетикланиш ва қувват олишнинг юмшоқроқ усулларини қўллаб кўринг: жисмоний машқлар ёки медитация қилиш. Агар тонгни кофесиз бошлаш сизга қувонч бахш этмаса, ушбу ичимлик билан бўлган барча муносабатларингизни бошқа, онгли даражага олиб ўтинг.
4. Ҳаракатланишни бошланг ва тўхтаманг
Ҳаракат бу нафақат кайфиятни кўтариш ва зўриқишни камайтирувчи кучли восита, балки хотирани сақлаб қолиш ва умуман фикрлаш қобилияти учун аъло даражадаги самарали усулдир.
Ортиб бораётган босимга жисмоний фаолият ёрдамида қарши туриш мумкин: йога, югуриш ёки велосипедда учиш учун сарфланган ҳар бир дақиқа зўриқишга қарши курашишда асқотади.
Тонгги оддий жисмоний машқлар бутун кун учун зарур суръатни ҳадя этиб, диққатни муҳим вазифаларда жамлашга ёрдам беради. Муваффақиятли инсонлар айнан тонгда шуғулланишни хуш кўришларини қайд этиш лозим. Кунни маслаҳат берилган 10 дақиқа жисмоний машқ қилишдан бошланг ва унинг давомийлигини ярим соатгача етказинг.
5. Энг яхши ҳордиқ – сукунат
Албатта, медитация қилишни эслаб ўтмасдан илож йўқ. Дарҳақиқат, бу катта ёрдам беради. Шифокорларга ташриф буюришнинг деярли 80 фоизи бу зўриқишлар натижасидир, вақт ва маблағ сарфини тасаввур қилиб кўринг. Бу ҳаражатларни оддий медитация қилиш орқали
Fifplay.com saytida o'yinning yangi sonida paydo bo'lishi mumkin bo'lgan chempionatlarga ovoz berilmoqda.
...http://goo.gl/luqwNV
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 53
Muammo bormi