Сени севмоқ экан пешона, тақдир, Билсанг, муҳаббатнинг дарди ҳам сўлим. Балки сен овундинг кимлар биландир, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим. Тунд бўлди кун билан кеча баробар, Оқшому-тонгларим сархуш, санобар. Сен балки мозийга бўлдинг баробар, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим. Тилдан - тилга ўтди афсона кўнглим. Кўзларга куюкди шул қадди долим, Сен фурсат изладинг сўрашга ҳолим, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим. Гумонлар тўсдилар нафас йўлларим, Фақат йиқилмоқлик ўнгу-сўлларим, Сен ўпиб юрганда унинг қўлларин, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим. Кўнгилни ўлдириш қотиллик эмас, Фақат жазосига чидай билсанг бас, Жабр қилавердинг менга қасдма-қасд, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим. Яшадим, бир бора йўлингдан ўтмай, Зарра илтифотинг, меҳрингни кутмай, Чунки Аллоҳ турди дилимдан кетмай, Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Комментарии 149
Расминг менга боқиб
турса,
Кўзларингдан ўтли меҳр oқиб турса.
Нигоҳларинг тиғларидан қочсам аммо,
Соғинч бўлиб жон жонимни чақиб
турса.
Нима қилай..
Югурсаму етолмасам,
Кет десанг ҳам сира сендан кетолмасам.
Ич ичимни ёқиб келган хўрсиниқни,
Томоғимни куйдирса ҳам ютолмасам..
Нима қилай..
Руҳим сенда қолган бўлса,
Ишқинг қалбга ёнар олов солган бўлса.
Кўзларимни чирт юмсаму..сир изласам..
Сендан бошқа ҳақиқатлар ёлғон бўлса..
Нима қилай..
Хотиралар олса жоним,
Қўшилишиб томиримда куйса қоним.
Бир ошиённи изласаму тополмасам
Нетай ёниб кетган бўлса хонумоним,
Нима қилай..
Ялинсам..лаб бураверсанг,
Қайга боқмай,кулиб қараб тураверсанг.
Ўлишимга розиману..қандай ўлай
Юрагимда юрак бўлиб ураверсанг...
Билсанг, муҳаббатнинг дарди ҳам сўлим.
Балки сен овундинг кимлар биландир,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Тунд бўлди кун билан кеча баробар,
Оқшому-тонгларим сархуш, санобар.
Сен балки мозийга бўлдинг баробар,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Тилдан - тилга ўтди афсона кўнглим.
Кўзларга куюкди шул қадди долим,
Сен фурсат изладинг сўрашга ҳолим,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Гумонлар тўсдилар нафас йўлларим,
Фақат йиқилмоқлик ўнгу-сўлларим,
Сен ўпиб юрганда унинг қўлларин,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Кўнгилни ўлдириш қотиллик эмас,
Фақат жазосига чидай билсанг бас,
Жабр қилавердинг менга қасдма-қасд,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.
Яшадим, бир бора йўлингдан ўтмай,
Зарра илтифотинг, меҳрингни кутмай,
Чунки Аллоҳ турди дилимдан кетмай,
Мен сени соғиниш билан банд бўлдим.