@ЭСКИ ЙИЛНИНГ ЭНГ СЎНГГИ КУНИ@
Кўнглимга ғам солиб кетасан.
Ўтмиш бўлиб қолиб кетасан.
Бир ёшимни олиб кетасан.
Эски йилнинг энг сўнгги куни.
Кузатаман кўзларимда нам.
Кетиб борар ортга қайтмас дам.
Қабрим тараф яна бир қадам.
Эски йилнинг энг сўнгги куни.
Тунлар турли,кунлар турфа хил.
Гохо шодон,гохо юрак чил.
Якун топар бутун бошли йил.
Эски йилнинг энг сўнгги куни.
Эр йигитни кекса чол этган.
Сухсур қизни хаста хол этган.
Шох,ғарибни мағлуб,лол этган.
Эски йилнинг энг сўнгги куни.
Қўш елкангга қўш қўлим осиб.
Қолсам эди бағримга босиб.
Кимга насиб,кимга бе насиб.
Эски йилнинг энг сўнгги куни.
Ёлғон дунё беш кунлик қимор.
Ютқазсак хам,ютсак хам хумор.
Отиб борар шом гумон нахор.
Эск