Маълум бўлишича, Шалидаги бу янги масжид етти йилда қуриб битказилган ва у Чеченистон президентининг номи билан аталади.
Масжиднинг очилишига ҳам ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазларнинг Россия тарихида мисли кўрилмаган миқдорда ўзбекча палов тайёрлаб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилишлари айтилмоқда.
Расмий хабарларга кўра, очилиш маросимида иштирок этиш учун Рамзан Қодировнинг таклифи билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам Чеченистонга жўнаб кетган.
Ўзбекистон делегасияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилгани ҳам айтилмоқда.
Мана, ўша янги масжид, бир кўрингчи.
📸 chustiy.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев