Бахтли оила қуришни истаган эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли ва фароғатли ҳаёт кечириш учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари ва бунга қатъий амал қилишлари зарур бўлади. Хотиннинг эрдаги ҳақлари кўп бўлиб, шулардан ўзаро муомалага доир айримларинигина келтириб ўтамиз:
Эр хотинига хушфеълли бўлиши, у билан яхши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт кечириши, унга озор етказмаслиги керак. Чунки ҳадисда: «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхши муомала қилганингиздир», дейилган.
Эр хотинининг озорларини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида мулойимлик кўрсатиши, унинг хатоларини кечириши керак.
Эр хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазил-ҳузул қилиши, чақча