Бахт ҳиссини туйган эдим жонгинамда,
Бугун ёлғиз қолиб кетдим нечун ғамда,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Мағрур эдим ташвишларга бермасдим ён,
Муҳаббатинг қумсаб қолдим ахён-ахён,
Келгин десам булмайдида айни замон,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Найза эди киприкларинг уққа тутган,
Камон эрди қошлар инжу севгим ютган,
Борми айтгин мендай ошиқ хумор кутган,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Тақдир бизни не куйларга солди қара,
Кунгил тула армонлару қалбим яра,
Нима қилай энди айтгин мен бечора,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Ухласам туш куролмайман хуморингдан,
Бир парча бер топган бахтли туморингдан,
Курмасам ҳам яхши эди эх борингдан,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Ғулом Назар сени эслаб ёнди бугун,
Чин севгига ишонч улиб қолди бугун,
Кузлар йулда боқиб-боқиб толди бугун,
Кулиб турган кузларингни соғинибман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев