Шундай инсонлар борки, эҳтимол улар сизнинг ҳаётингизда энг афзал шахс бўлмаслиги мумкин. Лекин шуни ишониб айтаманки, бир кун келиб, ҳузурингизда уларнинг исми тилга олинганда, сиз беихтиёр нимтабассум билан: “бу инсон ўзгача инсон эди”, деб юборасиз. Агар улар ҳаётингиздан чиқиб кетишса, ўрни бўшлигича қолади. Шундай инсонларни вақтида қадрланг!
Билмадингми шунча ёниб куйганларим,
Ўздан кечиб жондан тониб суйганларим,
Ҳис этгин деб қандай алам туйганларим,
Сенга қандай соғинишни ўргатайми...?
Кўнглинг тошдан андозалар олган қара,
Тош дилингда фақат ғашлик қолган қара,
Бевафолик қилавериб толган қара,
Сенга қандай соғинишни ўргатайми...?
Қандай азоб тортганларим билармидинг,
Пок ишқимни назаринга илармидинг,
Балки шунда менга рахим қилармидинг,
Сенга қандай соғинишни ўргатайми...?
Сен йўқ менга шерик бўлган тунлар билан,
Ҳар куни бир дард улашган кунлар билан,
Ошиқ қалбим, дилдан чиқмас унлар билан,
Сенга қандай соғинишни ўргатайми...?
Муздай дилинг ишқ майидан ютиб кўрсин,
Қаро кўзинг мени ҳам бир кутиб кўрсин,
Бу ҳижронлар қўлл