Тўрт ёшли болакай отасидан сўради:
— Мен қандай пайдо бўлганман?
— Сенми? Бир куни кўрпача устига мен тупурдим, кейин ойинг тупурди ва биз кўрпача устини катта кўрпа билан бекитиб қўйдик. Эрталаб кўрпани кўтарсак, сен турибсан!
Ўша куни тунда ётишдан олдин болакай кўрпача устига тупурди-да, устини катта кўрпа билан ёпиб қўйди. Эрталаб туриб кўрпани кўтарса, ичидан суварак чиқиб кетяпти. Болакай муштларини тугди-да, аламли шивирлади:
— Бир уриб ўлдириб қўярдим-у, боламсан-да! Дермиш