Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия ва Спорт Университетининг ўқитувчи ва мураббийлари учун Американинг Вайоминг университетининг ўқитиш услуби ва тизимини таништириш мақсадида Американинг Вайоминг Университетидан ESL дастури директори- Frederiса Suess ҳамда ҳудди шу университетнинг WLCP кординатори,профессор-Дилноза Хасиловалар ташриф буюришди. Ушбу ташриф давомида талабалар ўзларининг қизиқишларидан келиб чиқиб керакли саволларига жавоб олишди ва учрашув қизғин давра суҳбатига уланиб кетди. Ўйлаймизки, ташриф ҳар икки томон учун ҳам бардавом бўлади.