ЎРАНГ ОНАЖОН!
Бугун дуоларга ўранг онажон,
Ғамини елкамга ташлади осмон,
Хатто тахир экан булутнинг ёши,
Татими юракда қолдирар туғён.
Бугун дуоларга ўранг онажон !
Зора мадор топса қуриган бу жон,
На, ўлиб бўлади, ва лекин тирик,
Нафас базўр олар қилолмас исён.
Бугун дуоларга ўранг онажон !
Умидим ўзингиз оқиб борар қон,
Нигоҳлар душмандир бариси сохта,
Ёлғон қарашларга ўрнатиб қўрғон.
Бугун дуоларга ўранг онажон !
Юмшоқ бағрингиздан топаман макон,
Яҳшиям сиз борсиз ёруғ дунёда,
Яна туғилмоққа бормикин имкон.
Бугун дуоларга ўранг онажон ! Кўнглим кўчасидан ўтмасин карвон,
Ахир бандаман-ку, ёлғиз Худога,
Дуолар асрашин унутган нодон.
Бугун дуоларга ўранг онажон !
Куч олиб яшагим, асрасин иймон
Қаддим эголмасин ҳар қандай излар,
Дуолардан қочсин шайтоний инсон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев