Деманг ёлғон битилган байтинг.
Бу йўл гуноҳ тез терсга қайтинг.
Жаханнамда ёнмасми айтинг.
Эр излаган эрли Аёллар.
Бош қўясиз топилса бас тўш.
Битта бўлса бўлсин дейсиз қўш.
Қиёматдан қўрқмайсизми хўш.
Эр излаган эрли Аёллар.
Қани номус,садоқат, сабр?
Виждонингиз чекмасми жабр?
Сиздан хатто жирканар қабр.
Эр излаган эрли Аёллар.
Сиз опами,сингилми, қизми?
Гунохкор ким замонми, бизми?
Болангиздан уялмайсизми?
Эр излаган эрсиз Аёллар.
Хиёнатдир гунохнинг зўри.
Сиз хар элнинг пешона шўри.
Хусни орти хулқнинг энг хўри.
Эр излаган эрли Аёллар.
Чанг соласиз бўлак ёрига.
Бахт,саодат,ғурур, орига.
Тоқат қилинг сиз хам борига.
Эр излаган эрли Аёллар.
Қирқда бўяб кўз хам қошини.
Сархуш ейди Шайтон ошини.
Жигарларин эгар бошини.
Эр излаган эрли Аёллар.
Деманг тухмат битилган байтинг.
Тан олинг ва бу йўлдан қайтинг.
Қўрқмайсизми Аллохдан айтинг.
Эр излаган эрли Аёллар.
Ғуломжон Нормат.2*11*2019-
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев