Салом Мирзока мени исмим Гули деб смс келди нотаниш одамдан.
Аввалига аёл профилидаги йигитлардан деб ўйладим ва ўзимни таништириб аёллар кўйлакларини ёқтиришимни айтдим.
Телеграм борми сизда дедилар, йўқ дўстим мен одноклассникига аранг улгурябман телеграм йўқ узр дедим.
Мана мени кўйлакларим деб бир нечта кўйлакларни расмини жўнатдилар ва овозли хабар жўнатдилар.
Овоз ёш аёлни овози эди ва шундан билдимки суҳбатдошим хақиқий аёл киши экан.
Яқиндан танишдик ва суҳбат чоғида кўйлакларимдан кийсангиз йигитим билан ётаверасизми мен чидолмаябман орқамга хохлаб бир марта бўлганди жудаям қийналдим деб айтдилар.
Мен сизнинг олдингизда йигитингиз билан ётсам қандай чидайсиз масалан мен чидолмаган бўлар эдим деб айтдим.
Дугонажон битта йигит эканку бемалол деб мулойим оҳангда овозли хабар келди.
Менга хақиқий аёлни мени дугонажон деб мурожат қилиши қандайдир ёқимли эшитилди ва ўзимни у аёлни дугонасидек хис қилдим.
Ўша куни ўзимга ўхшаган дўстим билан бу муносабатларни бўлишдим.
Дўстим қизиқиб у аёл дугонамни профилини сўрадилар ва аёл дугонам билан танишдилар.
Аёл дугонам билан бир неча кун давомида сухбатлашиб юрдик ва бир куни дўстим қўнғироқ қилиб аёл дугона уйида ёлғиз ўзлари экан келинглар деяптилар однога киринг ёзяптилар деб қолдилар.
Одноклассникига кириб гаплашиб дўстим билан таксига ўтириб йўлга чиқдик.
Дўстимни телеграми орқали юборилган локация билан шахар чети томон чиқиб янги котеджларга кириб бордик.
Кўп уйлар хали битмаган ва аёл дугонам айтганларидек кўпчилик хали кўчиб келмаган ва кундузи бўлишига қарамай шахардан анча чекка жойлиги учун жудаям тинч эди.
Хали битмаган ховли дарвозаси олдида чиройли аёл бизни кутиб олди у аёл ўша биз билан интернет орқали дугона бўлган аёл эди.
Кўзимиз ишонмай дўстим билан бир биримизга нахот бизни тушунадиган хақиқий аёл хам бор бўлса дегандек қараб қўярдик.
Аёл дугонамиз бизни худди яқин одамидек кутиб олиб ичкарига таклиф этдилар.
Таксини пулини тўлаб аста секин аёл дугонамизни ортидан эргашдик.
Уй катта ховли атрофи чўлу биёбон бўлиб бир нечта хоналари бўлиб хали тўлиқ битмагани кўриниб турарди.
Дўстим билан ичимизда аёл киши бу ерда ёлғиз ўзи яшармикин ёки бирорта жазманини уйига олиб келдимикан деган гумон билан ичкарига кириб борардик.
Ичкарига кириб ўтирдик ерда эскироқ палос ва 2 дона якандоз тўшалган эди холос.
Энди кўчябман хали қолган нарсаларимни олиб келганим йўқ аммо сизлар учун сизларга кўрсатган кўйлакларимни олиб келганман хозир олиб чиқаман деб нариги хонага кириб кетдилар аёл дугонам.
Бир оздан сўнг бир нечта бюсгалтер ва ўша бизга кўйлакларни олиб чиқдилар.
Аёл дугонам сизлар мана бўяниб ясаниб кийиниб турингларчи мен чой дамлаб келаман деб ташқарига чиқиб кетдилар.
Биз кўйлакларни кийиб бўяниб ўтирганимизда аёл дугонам бир икки марта кириб оххо чиройли ярашибди деб гап қистириб чиқиб кетдилар.
Бир чойнак чой қўйиб чиқиб анчада хам кирмадилар биз қўғирчоқдек бўлиб уйда анча вақт ўтирдик ва аста ташқарига бир қарайликчи деб дўстимни қарангчи аёл дугонам овқатга урунвордиларми ёрдам қилайлик деб чиқардим хабар олгани.
Бир пайт дўстимни баланд овозда нимадир дегани ва шовқинли овоз билан эшик очилганини эшитдим ва ташқари томонга юрдим.
Дўстимни икки ёш бақувват йигит ушлаб турарди ёнида учинчи барзанги йигит кимсан нима қилябсан мени уйимда деган гапини эшитиб орқага қайтиб кийимларимни алмаштирмоқчи бўлиб юрсам нариги хонадан яна бир бола шериги боракан деб бақиргани эшитилди ва улар мен турган хонага чопишди мен улар томон юриб чиқдим ва укалар биз бир аёл билан шунчаки хазил тариқасида шунақа образга киргандик у аёл йўқолиб қолдилар дедим.
Йигитлардан бири сўкиниш аралаш нималар деябсан қанақа аёл ўзинга қарадингми ойнада эркак дея ўшқириб иккаламизни ушлаб қўлимизни орқага қайриб пластмаст сиртмоқ солиб тиз чуккан холатга келтиришди.
Бир йигит бизни телефон орқали тасвирга оларди.
Қаерликсанлар деб сўкиниш аралаш бири бақириб юзимизга гоҳ тепиб гоҳ муштларди тўлачадан келган спортцмен йигит.
Дўстим биз Наманганликмиз ростдан бир аёл чақирганди бизни шунга келгандик деди дод солиб йиғи аралаш.
Мен бошимга теккан қаттиқ тепки зарбидан ерга ағанаган холимда дўстимни сўзларини элас элас эшитардим.
Бир оздан сўнг машина овози эшитилди ва йигитлар қочдик Ментлар деганини эшитдим.
Ерга қараб ётган жойимда қўлтиғимдан кимдир кўтарди қарасам форма кийган орган ходими экан.
Бизни қўлимизни уч ходим ечишди ва сув беришди ва нима аҳвол бу сизларни бу аҳволга ким солди у йигитлар ким эди нега қочиб кетишди деб савол беришди.
Мен уларга сизларни бизга Худо етказди десам йўқ ака тўртта эшик наридаги ховлидаги яшовчи фуқаро бизга қўнғироқ қилиб ховлида бақир чақир бўляпти кимнидир дўппослашяпти дегани учун етиб келдик дейишди.
Биз кийимларимизни алмаштириб ходимлар билан бирга машинада милицияхона томон юрдик.
Йўлда машина тўхтади ва акалар даволаринг борми сизларни бу аҳволга солганларга деди катта сержант,
Мен йўқ айб ўзимизда бизни иложи бўлса қўйиб юборинглар дедим.
Катта инспектор акалар ёшилар катта экан одамлар ёмон бундай нарсалар билан хазиллашманглар эртага кўчада юришларинг борку ахир деб бизлардан тушунтириш хати олиб қўйиб юборишди.
Дўстим билан катта ариқ қирғоғида шишган юзимиз қонаган бурнимизни ювиб катта йўл томон юрдик.
Дўстим ўша жойга қайтишимиз керак дедим, дўстим ие дўстим ўзи зўрға қутулдикку деб мен бормайман дедилар.
Мен бораман ўлдирса хам бораман дўстим чунки мен хеч кимга ёмонлик қилганим йўқ озгина калтак еб кетаверасизми дўстим мени кўпчилик билади аёллар кўйлакларига ишқибозлигимни сиз эртага кўча кўйда қандай бош кўтариб юрасиз бу ишни охирига етишимиз керак дўстим дедим.
Уларга пул керак мен уларни режаларини яхшилаб видеога ол манабунисини деб сизни кўпроқ видеога олишганда тушуниб етганман дўстим чунки мени улар кўп кузатишган танишган билишган мендан фойда йўқ сизни мен орқали қармоққа илинтиришганини нахот тушунмаябсиз дўстим дедим.
Дўстим ие видео эсимдан чиқибди бошга қаттиқ тепишганига бош қаттиқ жарохат олганидан бўлса керак дедилар дўстим.
Мен уларни ўлдираман пичоқ топайлик бирор ердан ошхонадан деди дўстим важохат билан юринг деб бақириб менга.
Дўстим жахл билан ва одам ўлдириш билан хеч нарсага эришиб бўлмайди ақл билан иш тутиш керак деб дўстимни қаттиқ қучоқлаб олдим.
Дўстим йиғлаб юбордида нега нега одамлар бунақа дўстим Мирзо деган ўкинч билан увоз солдилар.
Олдимизга машина келиб тўхтади қарасак ўша бизни калтаклаган йигитлар экан.
Дўстим қўлга икки дона катта тошни олдида қани келиш номардлар деб бақирдилар.
Мен дўстимдан илтимос тошни ташланг дўстим гаплашиб оламиз деб дўстимни қўлидан тошларни нарироққа улоқтирдимда йигитлар томон юрдим.
Укалар мақсад нима айтинглар дедим.
Улар юз минг доллар пул беришасан бўлмаса иковингни хам интернетга чиқариб тарқатамиз шарманда бўлишасан деди бири баланд овоз билан.
Ука юз минг доллар пулимиз бўлганда масаланда ўзиз ўйлаб кўринг биз зўр зўр женский кўйлакларни сотиб олмасмидик дедим.
Дўстим яқинроқ келдида бугун ўзимни ўлдираман жавобни сенлар берасанлар деб синиб тамом бўлган ўчиқ телефонда мана прямой эфир бизни шантаж қилишяпти мана машина номери деб телефонни ўчиргандек кўрсатиб ерга отди.
Ичимда калланга қоил ошна деб турсам дўстим кеттик акаунтимни очишади ўлганимдан кейин хаммаси қамалади кеттик дедилар.
Йигитлардан бири тўхтанглар мени ота онамни юраги касал мана кўзизи олдида олган видеоларингизни ўчираман хазиллашдик деб биз томонга телефонини титган холда юрди.
Хамма жим бўлиб қолди, дўстим телефонни олиб видеоларни бирма бир ўчириб менга янги телефон олиб берасанлар бўлмаса хаммангни қаматаман деди.
Шунда ўша йигит телефонларни берилар деб икки ўртоғини қўл телефонларини олиб мана буларни хам кўр ёққанини ол фақат терпилалик қилма илтимос отамни юраги касал ўлиб қолсалар уруғ аймоғингни қираман деб дўқ пўписа қилди.
Дўстим менга сенларни харом телефонларинг керак эмас ўзимникини тўғирлатиб ё шунақасидан олиб берасанлар деди.
Улар дўстимни олиб телефон сотадиган дўкон томон юришди мен машинага сиғмаганим учун ўша ерда қолиб дўстимни қўнғироғини кутишимни айтиб уларни кузатдим.
Такси чақириб уйга келдим қари ота онамга салгина машина туртиб юборди яхшиман деб кириб ётдим ва бутун танам зирқираб оғриғидан инграб бир пас ётиб турсам телефоним жиринглаб қолди олиб ало десам дўстим эканлар. Ало дўстим қаердасиз телефонимга янги экран қўйдирдим янги олдиргани виждоним йўл қўймади келинг центрдаман докторга бориб келамиз бошим қаттиқ оғрияпти кўриниб келамиз юз минг пул олдим анави номардлардан дедилар.
Дўстим ўзингиз боролмасангиз бораман хозир аммо мени хам бошим тугул хамма ерим зирқираб оғриябди дедим.
Дўстим хозир бориб олиб келаман уйиздан кўриниб келмасак бўлмайди деб дўстим таксида келиб мени олдиларда докторга бориб кўриндик.
Доктор оғриқ қолдирадиган дори ёзиб бериб бош оғриғи ўтиб кетади бош мия чайқалмаганини айтиб бизга руҳсат бердилар.
Дўстим билан кўрган кечирганимиз шу бўлсин деб хайрлашдик.
Бу воқеани айтиб беришимга бир инсон сабабчи бўлди, чунки у дўстимизни хам кўпчилик бизни калтаклагандек калтаклаб пул талаб қилибди.
Хозир у дўстимиз олис юртлардан минг афсус билан менга ёзяптилар ва мен у дўстимга сизларга ёзганларимни айтиб бердим ва ўзимга ўхшаган инсонларни шундай аёллар ёки муштум зўрларнинг тўрига илиниб катта пулларга тушиб қолишдан ёки ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлиб қолмасликлари учун ибрат бўлсин учун ёздим.
Бизни бошимиздан ўтган воқеаларда Аллоҳни чексиз марҳамати қолаверса яхши одамлар туфайли охири яхшилик билан тугаган бўлса сизда бундай бўлмаслиги мумкин!
Ўзга жинс хис туйғулар билан яшаётган азиз яхшилар ўзингизни эҳтиёт қилинглар!
Хар дуч келган инсон бизларни тушунавермайди шуни доим ёдда тутинглар!
©️𝕄𝕚𝕣𝕫𝕠 𝕌𝕞𝕒𝕣𝕠𝕧™ 𝑇𝑟𝑎𝑛𝑠.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев