ХИЁНАТ Бугун Жумъа маъвизасида мусулмонларга берилаётган экринликлар ҳақида гапирилди. Хавфсизлик Хизмати ҳодимлари ҳаққига дуолар қилинди. Юртбоши шаъни ва обрўсига қарши туриш, юртга ва халққа хиёнат, гуноҳи азим деб уқтирилди.
Назаримда зулмлар оқланиб, золимлар жинояти мақталгандек!!!© Kinan Malik (@AhrorZayd)
https://t.me/Kinan_Malik
#ДИҚҚАТТошкент вилояти Янги-Йўл туманида яна рейд. Маҳалла фаоллари ва домком қўштирноқ ичидаги «отинойлар» билан ҳамкорлигда рейдлар ўтказмоқда. Улар ҳижобли қизларни маҳаллада, кўчада ва бозорда кўриб суҳбат учун ташкил қилинган хоналарга олиб киришябди ва «отинойлар» улар билан суҳбат ўтказишяпти. (Суҳбат айнан қандай бўлгани ҳақида маълумотим йўқ). Шунингдек олдиндан юзларини ёпиб юрадиган аёлларнинг уйларига бориб тушунтириш ишлари ҳам олиб бориляпти, баъзилари ИИБ томонидан идорага олиб кетилган. Маълумот 2 гувоҳдан олинди.
Олинган бошқа маълумотларда, ДХХнинг диндорларга таъқиби туманнинг Халқобод, Қовунчи ва Гулбаҳорда ҳам бошланган.Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Давлат Хавфсизлик Хизмати Терроризм бўлими мактабларга бириктирилган Ички Ишлар инспекторлари билан таълим даргоҳларида ўқувчилар билан якка суббат ўткизишмоқда. Уларга диний мазмунда саволлар берилиб, ота-оналари қайси домлаларни эшитиши сўралган. 9 нафар 7 синф ўқувчи қизлари уйдагилари «Абдуллоҳ домла, Маъмуржон домла» ва бошқа бир нечта тақиқланмаган домлаларни эшитишларини айтишгани ортидан уларнинг ота-оналари эса тезкорлик билан идорага чақиртирилган.
© Kinan Malik
(@AhrorZayd)
https://t.me/Kinan_Malik#ТEЗКОР #ТАРҚАТИНГ Жуда муҳим эслатма1. Ҳеч кимга диний мазмундаги ҳар қандай материал (матн, фото/видео, мусиқа, куй ва ҳ.к.) юборманг! Бир марталик юбориш, ҳусусан Facebook, YouTube, Instagram va Odnoklassniki платформаларида очиқ шахсингиз кўрсатилган профиллардан лайк босиб юрманг! ТАРҚАТИШ деб талқин қилиняпти! Тролл профиллардан фойдаланинг!!!
2. Телефонингизга асосан (ТикТок, Фейсбук ва инстаграм орқали) шу мазмундаги материал келса, зудлик билан ўчириб ташланг!
3. Ўзингиз ҳам диний мазмундаги материалларни интернетдан (Google, YouTube) умуман қидирманг! Интернетдан махфий фойдаланиш сирларини ўрганиш қийин эмас! ДХХ ва Диний Қўмита ҳатто давлат томонидан тақиққа тушмаган диний марузалар ва китобларни фойдаланган ҳар қандай фуқарони жазоламоқда.
4. Телефонингиздаги шу мазмундаги материаллар, браузерингиз тарихини доим тозалаб юринг! Юқорида айтиб ўтканимиздек, ҳатто айрим Диний идора тасдиқлаган домлаларни эшитиб юрган ва тарқарганлар ҳам тақибга олинган. Имкон қадар хавфсизлик чорасини олиб юринг!Сизга диний идорадаги домлалар тақиқланмаган марузаларни эшитса бўлади деб айтган гапига ишонманг! Бугун Тошкент вилоятининг Янги-Йўл туманида айнан Ўзбекистон Республикаси Диний Қўмитаси томонидан лицензияга эга домлаларни эшитувчилар ҳам ҳибсга олинган ва жаримага тортилган, бу йўлдан қайтиши билан огоҳлантирилган.
Бизнинг ҳукумат Халқдан душман ясашни бошлабдими, «салласини олиб кел деса бошини узиб борадиган кучлардан огоҳ бўлинг».
© Kinan Malik (@AhrorZayd)
https://t.me/Kinan_Malik
Комментарии 2
«Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўгирирурлар?! Худди қаттиқ қўрққан эшаклар арслондан қочгани каби (эслатмадан қочурлар)»["Муддассир" сураси, 49-51-оятлар]
Айрим инсонлар ҳақ дин эслатмаларини эшитганда, худди шундай манзара юзага келади. Аллоҳ ҳақлироқ эмасми қурқишга! Одамлардан қӯрқганлиги сабаб диндан юз ӯгириб юришлик узр бӯлмайди ҳеч кимга, ҳақ динни талим ҳам олмайди, намоз ҳам ӯқимайди, ёки намоз ӯқиса ҳам динни ҳақиқатини билмайди, ақидани, Тавхидни билмайди, Аллоҳни ҳақиқий танимайди, одамлардан қӯрқиб юроради, бу қӯрқувда Аллоҳга боқани шерик қилишлик турларидандир, бу қӯрқуви узр бӯлмас. Махфий йӯл билан бӯлса ҳам, ҳаммадан беркиниб бӯлса ҳам соф ақидани талим олиб ҳақ динга қайтишлик зарур. Олдинда абадий жаҳаннам турибди.