Муҳаббатим сиздан мени севишингизни фақат мени дейишингизни асло сўрамайман севгингизни исботлаш мақсадида турли ҳаром усуллардан фойдаланишингиз ҳам мени асло қувонтирмайди. Сиздан илтимосим ҳамиша Аллоҳни денг ва ҳамиша Унга содиқ қуллардан ошиқлардан бўлинг. Токи мени севган экансиз менга бўлган севгингиз фақат Унинг розилиги учун бўлсин. Турли хил «севги ўйинлари» мени сиздан фақатгина узоқлаштиради. Агар мени десангиз Сабрда кон бўлинг, Тақвода мустаҳкам бўлинг ҳамда Аллоҳдан ҳаё қилишда барчага ибрат бўлинг... Мени ҳар соатда тергаб саволлар берманг балки эркаламанг ҳам лекин ҳар намозингизда ҳар сафар Роббимиз билан суҳбатга киришганингизда, саждаларингизда мени ҳам эсланг, дуоларингизда сиз билан бўлай, зеро менга шу кифоя... Солиҳим вақти етади Аллоҳнинг розилиги ила ҳалол йўл билан мени ҳалолингизга айлантирганингизда ҳа ўшандагина ҳақиқий Муҳаббат кучини ҳис қила оламан. Сабаби Муҳаббат Аллоҳ розилиги учун бўлса Аллоҳ Ўзи ёрдамчи бўлади. Бунинг учун сиз менга яқинлашишингиз ҳам керак эмас акс ҳолда мен сиздан узоқлашаман. Қалбимга нур каби кирувчи Қуёшим бўлишингизни ҳоҳлайманки бу нур мени сира тарк этмасин нафақат бу дунё балки оҳиратда ҳам шу нур ила юзим ёруғ қалбим нурафшон бўлсин. Севгимиз киноларга эмас балки Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламга ва ул зотнинг асҳобларига қиёс бўлсин. Роббимиз тақдиримизни гўзал қилиши учун ҳам биз ҳаракат қилишимиз лозим зеро биздан ҳаракат Ундан барокат. Менга айни ҳолатда яқинлашиб сўнгра ўзингизни гуноҳкор ва айбдор ҳис қилишингизни асло ҳоҳламайман зеро биласизким сизга покиза инсоннигина раво кўра оламан. Солиҳим сиз Аллоҳнинг йўлида шундай мустаҳкам бўлингки ҳалолингизга айланганимда нафақат менга балки барчага ибрат бўлинг мени ҳам шу йўлга чорлайдигон ҳамда Аллоҳнинг розилиги учун олдимга қўйган мақсадларимда ҳам менга кўмакдош бўлинг, Роббимизнинг жамолига етишлик учун Жаннатига бирга кирайлик...
Муҳаббатим дея эркин айта олишим учун шайтон васвасасидан йироқ бўлинг, ишонинг ана ўшанда Аллоҳнинг наздидаги энг ҳайрли жуфтликлар қаторида бўламиз зеро ҳақиқий бахт ҳам шу. Солиҳим Роббимизнинг Тақводор ҳамда собир бандалари қаторида бўлишингизни ҳоҳлайман, номаҳрамдан йироқ юрингки мен ҳам номаҳрамдан йироқ бўлай, биласизки Роббимизнинг вадаси бор «...Сиз қандай бўлсангиз жуфтингиз ҳам шундай бўлади...» Агар сизни Аллоҳнинг йўлидан чалғитсам мен қандай қилиб солиҳалардан бўламан?
Қандай қилиб энг ҳайрли жуфтликлардан бўлишни орзу қила оламан?
Қандай қилиб Жаннатни умидвори бўламан?
Роббимиз розилигисиз ҳамда шайтоннинг васвасаси ила бўладигон бу яқинликка қандай чин муҳаббат дея оламан?
Сизга ҳалол йўл ила ҳизмат қилишни ва каминани Жаннатга етаклай оладигон жуфт бўлишингизни тилайман...
Аллоҳнинг йўлида бирга қадам ташласак, олға интилсак мана шу ҳақиқий Муҳаббат бўлади инша Аллоҳ...
Ишонаман сиз шундай инсон бўласиз...
Дуоларингизга муҳтож Аллоҳ розилиги ила қалбингизга ошиқ ғариб ожизангиз...❤️
#AymanYogiy
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6