ЗУЛҲИЖЖА АМАЛЛАРИ: ТАКБИР АЙТИНГ.
---------------
Зулҳижжанинг ўн кунида, ийд ва ташриқ кунларида барча мусулмонлар кўп-кўп такбир ва зикрлар айтишлари машруъдир. Зеро, бу кунлар зикр ва шукр кунларидир.
Аллоҳ табарока ва таъоло:
وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ
«Аллоҳни саноқли кунларда зикр қилинглар» (Бақара, 203), деди.
Саноқли кунлардан мурод Зул-ҳижжа ойининг мазкур кунларидир.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Умму Салама розияллоҳу анҳо айтади:
"Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Умарлар зулҳижжанинг аввалги ўн кунида бо