Авваллари эркаклар.
Бари бирдай шер эди.
Сўзлари амри вожиб.
Битта гапли эр эди.
Минг афсуслар бўлсинким.
Ўзгарди замон зайли.
Эркаклар шаъни қаро.
Баъзи эрлар туфайли.
Гуноҳ нима, ор нима.
Бормай қўйди фарқига.
Парво қилмас хотини.
Кирса бозор нархига.
Қаердасан ким билан.
Сўралмайди бир оғиз.
Даюслик ҳам эв билан.
Эй эркак ақли ожиз.
Қизи кетар кўчада.
Номаҳрамга суйкалиб.
Ярим ёрти кийинган.
Тилло зарга бурканиб.
Бу не деган гап ахир.
Қани эркаклик ғурур.
Хотин бозорга солиб.
Олармилар ё ҳузур.
Тавба-тавба ё тавба.
Яқинмикан Қиёмат.
Аёллар ҳам қўрқмасдан.
Қилсалара хиёнат.
Нега бундай сўз десанг.
Бари тўқир эртакни.
Эрим менга боқмайди.
Ахир шу ҳам эркакми.
Ҳатто мендан сўрайди.
Сигаретга пулни ҳам.
Парво қилсанг кўкарар.
Асли тикан гули ҳам.
Йўқ, йўқ, булар инсонмас.
Инсон юзли шайтонлар.
Иймонини ўлдирган.
Гап кор қилмас илонлар.
Аёлларни қизгонинг.
Эркакликка улуғ фарз.
Айб қидирманг ўзгадан.
Икки қўлдан чиқар қарс.
Сзингизни ўтказиб.
Эркак бўлинг, эр бўлинг.
Шу ҳам таъсир қилмаса.
Унда қаро ер бўлинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3