3 (1080) 2495. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То ҳилолни кўрмагунча рўза тутишни бошламанглар. То уни кўрмагунча оғизни очманглар. Агар сизлардан у булутла тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
4. (000) 2496. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонни зикр қилиб, қўллари билан урдиларда: "Ой мана бундай, мана бундай ва мана бундай", дедиларда, сўнгра учинчисида бош бармоқларини боғладилар. Ва: "Уни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб оғиз очинглар. Бордию ҳаво булутли бўлса, ўттиз кун ҳисобланглар", дедилар.
5 (000) 2497. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат арабча лафздаги "уғ