Аллоҳим фарзандларим хусусида менга барака бер, эй Роббим ибодатинга уларни муваффақ қил.
Роббим зурриёдларимга яхшилар билан сухбатлашиш ҳамда покизалар хусусиятини насиб қил. Роббим улар хусусидаги орзуимни чўққисига етказ.
Роббим ҳаётлик пайтимда уларни яхшиликлари билан мени сийла ва ўлимимдан кейин уларнинг дуолари билан мени бахтиёр қил.
Мажнун отанинг дуоси
1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!
Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб