ОМОН БЎЛИНГ!
Сиз яхшисиз, мен ёмон,
Танда омонатдир жон,
Бўлгунча тупроқ макон,
Омон бўлинг яхшилар.
Ғийбатимни қиласиз,
Сал йиқилсам куласиз,
Маҳшар куни кўрасиз,
Мен ёмон, сиз яхшилар.
Худо жоним олгунча,
Кўзга тупроқ тўлгунча,
То қиёмат келгунча,
Омон бўлинг яхшилар.
Хиёнатни кўп кўрдим,
Захрингиздан хўп тўйдим,
Худога солиб қўйдим,
Омон бўлинг яхшилар.
Бир сўз демай, турдим жим,
Дунёда боқий, айт ким?
Устун бўлмаган хеч ким.
Бу дунёга яхшилар.
Сизга алам қилгани,
Менга Худо бергани,
Келганман ризқ тергани,
Бу дунёга яхшилар.
Кўнглим мехрга зордир,
Хасад қилганлар хордир,
Сизгаям Худо бордир,
Мен ёмон, сиз яхшилар.
Пешонамга битилган,
Кўп кунлар бор кутилган,
Хатто ой ҳам тутилган,
Мен ёмон, сиз яхшилар.
Хасад қилган одамга,
Омад кулиб боқмайди.
Тилдан келган балолар,
Худога ҳуш ёқмайди.
Майли мен ёмон бўлай,
Сабр косамдек тўлай,
Ўзим сиздан ўргилай,
Омон бўлинг яхшилар.
Нет комментариев