Болам сен билмайсан олам узгача
Билмаганинг яхши, мен утгингача
Аслида риск узи, кичик бир хумча
Хумчани ичинда, сарсона даданг
Согиндим, кел дейсан, бахор бораман
Бахор хам утдику, кузда бораман
Куз утсин. Корбобо булиб бораман
Жавобсиз саволлар, хайрона даданг
Согинчни хис этиб, олис юрибман
Телпонда булсада, куриб турибман
Болам хар кун сени, тушда курибман
Гойибда чорасиз, вайрона даданг
Болам кам булмасин, дер экан дада
Куз ёшин курсатмас, гамга ботсада
Егани тотимас, ёрик, косада
Рузгорни горида, оввора даданг
Дейдилар эркакни бироз багри тош
Мусофир дадангни, кузи жикка ёш
Жон болам, сабр кил, сунмасин бардош
Икки ут ичида, садпора даданг
Хали уйга борай, байрам киламиз
Ут ёкиб, согинчи хайрон киламиз
Истасанг, богчанга бирга борамиз
Орзу осмонида, сайёра даданг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев