Аллоҳ сен биласан, улар билмайди...
Кўнглимдан не ўтар гувоҳим ўзинг,
Баъзан аламлардан юрак зорлайди.
Бу маҳзун дилимда нелар борлигин,
Аллоҳ сен биласан, улар билмайди...
Кимларни ўзимдан авзал кўрганим,
Кимга яхши кимга, ёмон бўлганим,
Бу бир кам дунё деб, дардга тўлганим,
Аллоҳ сен биласан, улар билмайди...
Гоҳида барчаси туйилар соҳта,
Соҳталар дастидан юраклар ҳаста,
Саждада пичирлаб айтаман аста,
Аллоҳ сен биласан, улар билмайди...
Ёниб куйганимиз сезмайди дилдор,
Балки юрагида бошқа биров бор,
Қиблага боқаман бўлиб умидвор,
Аллоҳ сен биласан, улар билмайди...
Ташвишлар ортганда, ёшларим кўзда,
Тарифлаб бўлмайди бирор бир сўзда,
Ҳеч ким тушунамайди, ўзингдан ўзга,
Аллоҳ сен билас