Предыдущая публикация
Қиё боқинг ерда юрган одамларга
Ҳаволаниб булутларни қучсангиз ҳам
Қулоқ тутинг шикастаҳол қадамларга!
Кўтар кўтар қилгандирлар балки бойлар
Тақдирингиз чизмагандир қаламларда
Йулингизда муштоқ балки неча Ойлар
Кўринасиз кимлар чеккан аъламларда!
Салом берган кимсаларга бермас жавоб
Алик олиш бўлиб қолди сизга малол
Бергин инсоф бундайларга ўзинг Ё Роб
Охир бир кун топмасидан бирон завол!
Хушомадга тоқатим йуқ эплолмайман
Дурустгина қуйолмайман пахтани ҳам
Танлаган ўз йулим бордир ҳеч толмайман
Қистир қистир қилолмайман "шапкани" ҳам!
Эшмўмин Дўст
Г. Чита култума
20-05-2024й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев