Кайтиб келма ёнимга
Тегиб кетдинг жонимга
Кирмадинг хеч гапимга
Узингку мендан кетган
Хар сузимдан айб излаб
Юракга захринг тузлаб
Кайтиб келдингми бузлаб
Узингку мендан кетган
Куй десам хеч булмади
Мендан кунглинг тулмади
Бирга булгинг келмади
Узингку мендан кетган
Енгил хаётни излаб
Узгани йулин кузлаб
Хайрингни сузлаб сузлаб
Узингку мендан кетган
Вафодорлик сенгамас
Каст олиш хам менгамас
Дединг тенгинг мен емас
Узингку мендан кетган
Ушанда захринг тулиб
Огритдинг калбим юлиб
Устимдан кулиб кулиб
Узингку мендан кетган
Нима килай борим шу
Кулда чертар торим шу
Ялинмагин орим шу
Узингку мендан кетган
Булди етар кетакол
Ёлгонларинг кучакол
Менсиз бахтли булакол
Узингку мендан кетган
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3