Тунда курибман ажойиб бир туш
Тушда ушлабман оппокина куш
Юрагини ёрсам ичи бир бум буш
Сизлардан илтимос тушумни бузманг
Эх кани эди шу кушга ухшасам
Унинг каби калбим булсайди бум буш
Хеч кимга кунгил бермай яшасам
Озор чекмай юрак урарди жумбуш
Розиман хаётни тушдай куришга
Майлига калбсиз севмай юришга
Хаттоки кукдан тушмай учишга
Сизлардан илтимос тушумни бузманг
Арзиркан кушга хам килсангиз хавас
Чунки жуда соф экан олсангиз нафас
Эх розиман майлига солсангиз кафас
Сизлардан илтимос тушумни бузманг
Тилим хам айтар дилим хам айтар
Канийди булсайдим лайлакми каптар
Дардларим ёзсангиз етмайди дафтар
Сизлардан илтимос тушумни бузманг
Одамларга караб хайрон буламиз
Тугрида ба'зилари ёмон галамиз
Кунгил бериб сунг вайрон киламиз
Сизлардан илтимос тушумни бузманг
Одам булиб келдикми одам булайлик
Хаммани тенг куриб одам билайлик
Унинг хам кунглини кунгил санайлик
Сизларни илтимос тушумни бузманг
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6