Кексайгач оғрийди оёғинг, белинг,
Сўзларни тополмай қолади тилинг,
Қисқа йўл олисдек тугамас йўлинг,
Дардингни кимгадир сўйлаб қоласан,
Умрингни ўтганин билмай қоласан.
Кундан-кун дардинг ҳам зўрайиб борар,
Ким кулиб кимлардир ачиниб қарар,
Яшашинг кимга наф кимгадир зарар,
Асога суяниб ўйлаб қоласан,
Умрингни ўтганин билмай қоласан.
Битта сўз кам бўлар иккиси ошиқ,
Қўлларинг титрайди ўрнамас қошиқ,
Баъзида гапирдинг ёлғону-яшиқ,
Астойдил тавбангни қилиб қоласан,
Умрингни ўтганин билмай қоласан.
Боладек сер тажанг бўлиб қоласан,
Сарғайган гул каби сўлиб қоласан,
Охират ғамини қилиб қоласан,
Болалик чоғларни эсалаб қоласан,
Умрингни ўтганин билмай қоласан.
То ҳануз бошингдан нелар ўтмади,
Кимлар дўст кимлардир ёвлар бўлмади,
Қадрингни ким билди кимлар билмади,
Ўтмишинг кимгадир сўзлаб қоласан,
Умрингни ўтганин билмай қоласан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев