Кўк "Жигули"
Уч-тўрт кун бўлиб қолди Озода Нурсаидованинг "Кўк Жигули" деган қўшиғи трендга чиқди. Одатда, енгил-елпи қўшиқларни ёқтирмайман. Матнига қараб тинглайман. Аммо бу қўшиқни қайта-қайта тингладим, у мени олисга, хотиралар қаърига етаклаб кетди.
Раҳматлик адамларнинг илк сотиб олган машиналари айнан кўк "Жигули" эди. Бу оиламиздаги илк қувонч бўлиб, 69-53 номерининг ёнида ЮКР деган ёзув бўларди. Адамлар ҳазиллашиб: Бу—Юр, Кетдик, Ресторанга, дегани деб айтардилар ва чиндан ҳам шу машинада Тошкентга келардик, албатта, ресторанга олиб кирардилар. Номлари ҳам ёдимда қолган. "Ленинград", " Зарафшон" ресторанлари. Бу жойдаги овқатлар менга сираям ёқмас, ундан кўра "Парвоз" ни