● Ҳалолу харомнинг фарқига бормай,
ШАЙТОНга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар ДУНЁга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар..!
● Зиною фаҳшдан ҳазар қилмаган,
Бир бора МАСЖИДга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони ЧОЙХОНА бўлса.
Қалблари ғийбатдан гуноҳга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
● Юрган ҳар йўлида қилади гунох,
Ё товба дер яна ҚАЛБИМДА АЛЛОҲ
Шунчалар бўлурми разиллик эй воҳ,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
●Опаю синглиси чет элда юрса,
Ўзлари ДАЮСЛИК мақомин ювса.
Бировнинг аёлин устидан кулса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!
●Ёшингиз саксонга етиб борганда,
Билакдан куч қувват кетиб қолганда.
Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6