ЭЙ ЮРАГИМ !!!
~~~~~~~~~~
Эй юрагим бунча нодон бЎлмасанг сен
Наҳот мени ўз ҳолимга қўймасанг сен
Бўлди етар бу йўлингдан қайт десам ҳам
Ўзга ёрни бунчалар ҳам суймасанг сен
Кошки у ҳам, сен суйгандик суйса эди
Худди сендек ишқ ўтида куйса эди
Хаёл билан қанча севиб қучган билан
Бир лахзага у бағрингда бўлса эди
Суратига ўзоқ-ўзоқ термуласан
Ўйласангчи, ахир унга ким бўласан?
Қара ҳолинг бир ахволда бўлиб қолдинг
Суймаган ёр учун бунчалар ёнасан
Суймаганни зўрлаб севдириб бўларми?
Суймаса гар шунчалик ҳам севарми?
Уни жондн ортиқ суйганинг билан
Бу севгидан атчи кўнгил тўларми?
АЛИШЕР. Ҳ