иймон,
Кунгил сира тулмас,
кийналар виждон.
Дилда голиб булса агарда
шайтон,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Оллохга касам деб, ёлгонни
сузлаб
Аслида манфаат, даромад
кузлаб.
Кузига ёш олиб, ёлгондан
бузлаб,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Хатто уз жигаринг булар экан
ёт,
Кечар севар ёринг, килсангда
фарёд,
Бу кандай надомад, бу кандай
иснод,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Кимлар уз баданин пул учун
сотар,
Номахрам багрида тулганиб
ётар.
Фахшу, зино килиб, гунохга
ботар,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Ота уз углига булар бегона,
Етти ёт бегона булар
парвона.
Хатто номахрам хам булар
жонона,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Кимлар кечиб хатто
оиласидан,
Жуфту халолию, уз
боласидан.
Айро булар баъзан уз
онасидан,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Бегона юртларда дарбадар
кезиб,
Кулдай ишлар хатто жонидан
безиб.
Гуруридан кечар, уз багрин
эзиб,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Пул узи нима? Бир парча
когоз,
Нимага бунчалар киламиз
эъзоз.
Ахир бори йуги бир когоз
холос,
Пул учун нималар килмайди
инсон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев