Отам раҳматли катта магазиннинг хўжайини эдилар.
Доим «Баракали қизим», -деб эркалар эдилар.
Мактабни битириб ўқишга кирдим. У пайтларда яхши кийимлар дефицит ҳисобланиб, мен киядиган либослар нафақат курсдошларим, балки тенгдошларим орасида ҳам топилмас эди.
Отамнинг ўртоқлари ўғлига совчи бўлди. Куёв бир кўришдаёқ ёқмади. Кўзи ўйноқи эди, лекин отамнинг раъйини қайтаролмасдим. Турмушга чиқдим. Ўртахол оила эди. Шу даврларда Иттифоқ тарқаб, отамнинг ҳам ишлари орқага кета бошлади, аммо қайнатам, турмуш ўртоғимнинг ишлари ривожланиб, ҳусусий цехлар очиб олишди. Бир сўз билан айтганда бойиб кетишди. Хўжайиним кунора машина алмаштирар, турли аёллар билан кўнгилхушлик қилар, қайнонам ҳам бир юмалаб бойвучча бўлиб қолганидан босар-тусарини билмасди. Аввалига ўқишга бориб -келиб юрдим.Кейин қайнонам юбормай қўйдилар. Ўзим ҳам кетма-кет иккита ўғил фарзанд кўрганим учун , ўқишим ҳам қолиб кетди... Бора-бора эрим умуман эътибор қаратмайдиган бўлди, рашк қилсам тўполон, жанжал...
Янги келинлигимда кўйлакларимни талашиб киядиган қайнисингилларим энди мени менсимас, хорлаб мазаҳ қиларди. Хатто бир куни болам йиғлаб овқатимни ичолмадим. Қайтиб овқатланишга келсам катта қайни синглим овқатимга туфлаяпти, кичиги қотиб-қотиб куляпти.
Ур калтак-сур калтак билан яна 3 йил яшадим. Кейин мажбур бўлдим, турмуш ўртоғим билан ажрашдим. Чунки бу пайтга келиб у киши бир татар аёлга илакишиб, ўшанинг уйига кўчиб олган эди.
Уйга қайтолмадим, укаларимнинг оиласига зарар бермай, бировга малолим тегмасин дедим. Квартира олиб, болаларим билан яшай бошладим. Нима ҳалол иш қилиш керак бўлса ҳаммасини қилдим. Тикувчилик, пишириқ, савдо...
Секин-секин ўзимни тиклаб олдим. Уй олдим, ўқишимни тикладим, сиртқига ўтказиб, битириб ҳам олдим. Ҳозир ҳусусий дўконларим бор. Келинлар олдим, невара суйдим, яхши иморатлар қурдик.
Билмадим, ишонасизларми, йўқми, мен кетгач қайнотамнинг ишлари орқага кетди, турмуш ўртоғим пиёниста бўлиб татар хотини ҳам уйидан ҳайдаб юборди, қайнисингилларимнинг ҳам турмуши бўлмай, қайтиб келди...
Ўзимни авлиё демоқчи эмасман, аммо бир инсонга зулм қилиш, Аллоҳнинг борлигини билмаган нодонликдир деган хулосага келдим. Яна шуни билдимки, мазлумнинг дуоси кучли ўққа ўхшаркан. Золим эга бўлган энг қимматли нарсага аниқ етиш учун осмонда кунлаб қувват билан юрар экан...
П/С:Мен эса шу мактубдан бошқача хулоса чиқардим. Яқинда худди шунга ўхшаш тақдир эгаси билан гаплашиб бир хулосага келгандим. Бугун аниқ айта оламанки, бойлик, давлат бир кишининг пешонасида бўлар экан. Агар янги келин олгач бойиб кетган бўлсангиз, бу ўша келиннинг шарофатидан бўлади. Баъзи инсонларнинг пешонасига азалий бой яшаш битилган бўлиб, қаерга борса ҳам насибаси эргашиб юраркан...
.......✨@IBRATLIUMR ✨.......
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев