Предыдущая публикация
Сайраган ҳар қуш ҳам Булбул бўлмайди.
Севдим деган билан Кўнгил тўлмайди.
Бегона ҳеч қачон
Жигар бўлмайди.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Ўзгадан ёрингиз
Меҳрин изламанг.
Вақтинча хушомад Сеҳрин кўзламанг.
Сени севдим дея
Ёлгон сўзламанг.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Хар ким тақдирига Битилгани бор.
Кимлардур бир фарзанд Тирноғига зор.
Сизга шу неъматни
Ҳадя қилган ёр.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Оила муқаддас,
Поёни йўқдур.
Вафодор бўлсангиз Кўнгиллар тўқдур.
Ҳиёнат йўллари
Беаёв чўқдур.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллох.
Топган тутганингиз Тўйга буюсин.
Кулбами кошона
Уйга буюрсин.
Сиздан оилангиз
Жабр кўрмасин.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев