☆☆ МЕНИ СЕВМАЙ ҚӮЙДИНГМИ☆☆
Хаёлимда минг хил ӯй,
Юрак дейди тиғсиз сӯй.
Ростин айтиб, айта қӯй,
Мени севмай қӯйдингми.
Тилинг шайдек видога,
Дил кӯнарму жудога.?
Онтлар ичиб Худога,
Мени севмай қӯйдингми.
Жавоби йӯқ хатларим,
Ким тинглайди дартларим.
Малол келиб шартларим,
Мени севмай қӯйдингми..?
Ёстиқ артар ёшларим
Чидаб тугар дошларим
Эгилганда бошларим
Мени севмай қӯйдингми.
Гумонлардан ёняпман,
Ӯзлигимдан тоняпман.
Жавоб излаб боряпман,
Мени севмай қӯйдингми.
Яна битдим байт гулим,
Гунохимни айт гулим.
Бу йӯлингдан қайт гулим,
Мени севмай қӯйдингми.
Жамшед Н.