Одам алайҳи ва ала набиййинас салом Аллоҳ таъоло ман қилган дарахт мевасидан еганларидан сўнг баданлари қорайиб, ерга туширилдилар. Аллоҳ таъоло у зотга:
"Байтуллоҳни қургил ва уни тавоф қилгил, шунда Мен сени мағфират айлаб, тавбангни қабул қиламан" деб буюрди. Одам алайҳи ва ала набиййинас салом Каъбани қурдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан ҳажари асвад (қора тош)ни олиб келдилар. Ўша вақтда у тошнинг ранги ниҳоятда оқ бўлиб, нури узоқ-узоқларга етарди. Одам алайҳи ва ала набиййинас саломнинг тошга кўзлари тушгач, жаннат роҳатлари ёдларига келиб, безовта бўлдилар ва кўзларидан ёш оқди. Шунда жаннатдан туширилган ҳажари абяз (оқ тош):
"Сиз Аллоҳ таъолога осийлик қилиб, ўзингизни хор қилдингиз" деди.
Бу сўзларни эшитиб, Одам алайҳи ва ала набиййинас салом ғамгин бўлдилар ва Аллоҳ таолога:
"Эй Раббим, гуноҳим сабабли ҳамма нарса мени ёмон кўряпти, ҳаттоки Жаннатдан чиққан тош ҳам маломат қилмоқда" дедилар. Аллоҳ таъолонинг Одам алайҳиссаломга раҳми келди ва у кишининг қоралигини тошга берди. Шундай қилиб, у қора тошга айланди. Тошнинг оқлигини эса Одам алайҳиссаломга берди, шунда у кишининг жисмлари яна асл ҳолига қайтиб, оппоқ бўлди.
📚 «Ғийбат ўзи нима?» китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев