-------
Уч амал борки, ажру савоби улканлиги сабабли Қиёмат куни мезон-тарозига сиғмайди.
1. ИНСОНЛАРНИ АФВ ЭТИШ
Унинг ажри чегараланмаган.
Аллоҳ таоло айтади:
فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ
«Ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шўро сураси, 40-оят).
2. САБР
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.
Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلصَّبِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ
«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилади» (Зумар сураси, 10-оят).
3. РЎЗА
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло деди: "Одам боласининг барча амали ўзи учун. Бундан рўза мустасно бўлиб, у фақат Мен учун (яъни унинг тутган рўзасида риё йўқ, бу рўзанинг савоби Менгагина маълум) ва унинг эвазига Ўзим мукофот бераман"» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Қиёмат куни бир жарчи нидо қилиб: «Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?» дейди. Шунда сабр қилган, рўза тутган ва инсонларни афв қилган зотлар келадилар.
Аллоҳ таоло барчамизни ушбу нидо билан чақириладиган зотлардан қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев