НАМОЗ Х,АК,ИДА______7-ДАРС
Жамоат намозини такрорлаш
Намозхонлар орасида юз берадиган саволлардан баъзиси ушбу маънода бўлмоқда: “Такрори жамоат дурустми? Яъни, масжидда жамоат бўлиб намоз ўқилган бўлса, кейин келган бир неча одам жамоат бўлиб намоз ўқий оладиларми?”
Бу саволларга шундай жавоб бериш мумкин: албатта, жамоат бўлиб намоз ўқий оладилар ва намозлари мақбул ҳам бўлади. Бунга шак-шубҳа йўқ! Фақат ўқилган намоз макруҳлик билан адо этилган бўлиши мумкин. Биз ушбу мақоламизда бу масъалага батафсил тўхталишни ният қилдик.
Жамоатга ўз вақтида етиб келмаслик, иккинчи ёки учинчи жамоатни барпо этиш жамоатнинг мутлақ озайиб кетишига сабаб бўлиши, ва айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва