ЗИЙРАК ҚАЙНАТА...
Нурхон хола келини Зарифа билан жуда иноқ эди. Нима бўлди-ю, болаларни деб қайнона-келин ўртасида гап қочди. Келинининг гап қайтаргани унга ёқмади. Аччиғидан рўзғорини бошқа қилиб қўйди...
Бу ҳолат Зарифага эриш туюлди. Ахир, бир ҳовлида яшашса, қўни-қўшни нима дейди. Эшитган қулоққа яхшимас бу. Эртаси куни келин овқат қилди-ю, сузиб қайнота-қайнона ўтирган уйга олиб кирди. Аччиғи тарқамаган Нурхон хола овқатга қўл ҳам урмади. “Тўғрида, набирам эсли-ҳушли бўлсин деб уришаман-да. Унга ёмонлик тилармидим”, – ўзича ўйлади онахон. Унинг овқат емаганидан келин хижолат бўлди. “Ўзимдан ўтди гуноҳ. Нима қилардим гап талашиб”. Лекин қайнонасининг бу қилиғидан кейин овқат киргизма