Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Рамазон ойи келса жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинадилар”. Термизийдаги бошқа бир ривоятда шундай қўшимча қилинади: “Ва бир жарчи (фаришта) нидо қилади: “Эй эзгулик (ажр-савоб) истаган кимса, тоат-ибодатга келиб қол! Эй ёмонлик (гуноҳ) истаган кимса (гуноҳдан) тийил”. Аллоҳнинг дўзахдан озод этилган (кўп) бандалари бор(ки, шояд сенга улардан бири бўлиш насиб қилса). Бу (рамазон ойининг) ҳар бир кечасида (такрорланади)”[1].
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай де