1969 йил 17 мартда Голда Меир Исроилда бош вазира бўлиб сайланди. Голда Меир бу мансабни эгаллаган илк аёл эди. У юқори мансабни эгаллаган ёлғиз аёл сифатида токи Ципи Ливни юқори лавозимга келгунига қадар турган.
Бир куни журналист ундан сўради:
-Исроил давлатида сиз учун кечган энг қийин кун қайси кун бўлган?
Голда Меир шундай жавоб берди:
-Масжидул Ақсога ўт қўйилган куни мен учун энг қийин кун бўлган. Ўшанда ўзимга ўзим: “Энди тамом, араблар бизга ҳужум қилиб бирма-бир сўйишади”, деб ўйладим. Энг бахтли куним эса улар ҳеч нарса қилишмаган эртаси куни бўлди!
Кампир мусулмонлар ҳақида ўшангача ҳам яхши гумонда экан. Нақадар бахтсизмиз! Кишининг бахтсизлигига аслида душмани гумон қилганидек бўлмаслиги ҳам кифоя қилади.
Оқ сочли кампирнинг бир қанча гаплари бор. Уни чуқур тадаббур қилишимиз лозим. Муҳими унинг қандай фикрлашини англашимиздир:
1. Бизнинг болаларимизни ўлдиргани учун арабларни кечиришимиз мумкин. Аммо бизни уларнинг болаларини ўлдиришга мажбурлашганини кечириб бўлмайди!
2. Ҳар тонг уйғонганимда қани энди мусулмонлар боласи бугун ўлмаса эди деб орзу қиламан!
3. Биламан, мусулмонлар куни келиб биздан ғалаба қозонишади. Аммо улар бугунги мусулмонлар эмас. Биз қачонки, бомдодга келадиган намозхонлар сони жумага келадиган намозхонлар сонига етсагина мағлуб бўлишимиз мумкин!
4. Мен Хайбарда боболарим ҳидини ҳис қиламан!
5. Биз Исроил фарзандларини араб диёрларига бошқарувчи қилиб қўйганимизда араблар ҳали ҳайратда қолишади!
6. Миср аҳли уйғонмаслиги учун муаммо ва ғам-ташвишларга ғарқ бўлиши лозим. Чунки илоннинг бошини мажағласангиз қолган қисми у билан бирга ўлади. Агар у ўрнидан турса ҳар қандай душманидан халос бўлади!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев