март Байрамингиз Муборак болсин доимо сог-омон болинглар...
Зийнатларга тўлиб қучоғи,
Ҳасратларда сўлиб қучоғи..
Ёрга интиқ - ўчиб ўчоғи...
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Бўлмаса ҳам тунар макони,
Қийналсада муштипар жони,
Шукридадир.. - бир бурда нони...
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Бедор тунлар аламин тутиб,
Ёр йўлини интизор кутиб,
Тўшагида қора қон ютиб
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Ҳувилласа ҳайҳотдай юрак,
Унга бир оз эътибор керак.
Армони йўқ севгидан бўлак,
Меҳрга зор бўлмасин Аёл...
Асал, қандинг у учун оғу,
Кўринади қасринг қоронғу,
Бойлигингга тупуради у,
Меҳрга зор бўлмасин Aёл....
Давлат асли - аёлнинг боши,
Роҳат асли - аёлнинг боши,
Тўкилмасин кўзидан ёши,
Меҳрга зор бўлмасин Aёл.!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев